Олий суд Текебаевнинг қамалишини кўриб чиқмаган, адвокат шикоятга кечиккан

577

Олий суд муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг қамоққа олиниши бўйича масалани 29 мартда кўриб чиқмади. Чунки Текебаевнинг адвокати аввалги инстанцияда қарорга қарши шикоят қилишга улгурмаган. Ҳозир муҳолифатчи депутат Бишкек шаҳар судининг қарори билан қамоқда қолмоқда.

Олий суднинг матбуот котиби Айнура Токтошева Текебаевнинг адвокатлари сиёсатчининг қамоққа олинишига қарши шикоят қилиш борасида кечикиб қолишганини билдирди. Олий суд депутатнинг қамоққа олиниши бўйича қарор чиқармаган.

Токтошеванинг тушунтиришича муҳолифатчининг адвокатлари Бишкек шаҳар судининг қарорига қарши беш кун ичида, 15 мартга қадар арзланиши керак бўлган. Лекин қамоққа олишга қарши шикоят тўғрисида аризани улар 23 мартдагина беришган.

«Суд иши Олий судда 40 минутга яқин бўлди. Лекин процессуал нормалар сақланган, прокурорга, Текебаевнинг оқловчисига ҳам сўз берилган. Бунга суд протоколи ва видеоматериал исбот сифатида бор», — деб билдирди у.

Бироқ муҳолифатчи Текебаевнинг адвокати Таалайгул Токтакунова журналистларга Олий суд ҳукмни кучида қолдирганини ва Текебаев қамоқда 25 апрелгача қолишини билдирган.

«Ата Мекен» партиясининг депутати Наталья Никитенко ҳукмни ноқонуний деб ҳисоблашини билдирди.

«Суд нохолис бўлмоқда. Мени суднинг қароридан кўнглим қолди, бизнинг ўлкада инсон ҳуқуқлари сақланмайди», — деди у.

Текебаевнинг юзга яқин тарафдорлари 29 мартда Эски майдондаги Олий суднинг ёнида сиёсатчини қўллаб митинг ўтказишган.  Улар уни бўшатишни ва ҳукуматдан муҳолифатга босим ўтказишни тўхтатишни талаб қилишган.

«Ата Мекен» партиясининг етакчиси Омурбек Текебаевни қўллаган митинглар у 26 февралга ўтар кеча аэропортда қўлга олинганда вақтдан бошланган.

Унга қарши россиялик тадбиркор Маевскийнинг кўрсатмаси асосида «Коррупция» ва «Товламачилик» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Маевский Текебаевга 2010 йили «Мегаком» компаниясини бошқаришга ваколат олиб бериш учун 1 миллион доллар берганини билдирган.

Текебаевнинг иши бўйича тергов давом этмоқда, у МХДКнинг тергов изоляторида ўтирибди.

Муаллиф: Александра Титова