Видео: Молия полицияси давлат қурилиш ходимларини 1500 доллар пора талаб қилгани учун қўлга олди

609

Молия полициясининг ходимлари Архитектура, қурилиш ва турар-жой коммунал хўжалиги бўйича давлат агентлигининг амалдорини 1500 доллар пора талаб қилгани учун ушлашди. У Бишкекдаги бир фирманинг директорига қурилишга рухсат лицензиясини олиш масаласини ҳал қилишга ваъда берган.

Молия полициясининг матбуот хизмати маҳкаманинг ходимлари Давлат қурилишнинг Архитектура, шаҳар қурилиш ва ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари унинг иш кабинетида пул олаётганда қўлга олишганини билдирди.

Терговнинг версияси бўйича у Бишкекдаги бир компаниянинг директоридан қурилишга лицензия олиш масаласини «ижобий ҳал қилиб бериш учун» 1500 доллар (103000 сом) пора талаб қилган.

Бош прокуратура амалдорга қарши қурилиш фирмаси эгасининг аризаси бўйича жиноий иш қўзғади.

Жиноий иш жиноят кодексининг «хизмат лавозимини суистеъмол қилиш» ва «Пора талаб қилиш» моддалари бўйича қўзғалди.

Ҳозир амалдор ушланиб, Бишкек милициясининг вақтинча ушлаш изоляторига жойлаштирилди. Текширув давом этмоқда.

Муаллиф: Александра Титова