Милиция ходимларини уриб кетган МХДҚнинг ходими уй қамоғига чиқарилди

561

Мартнинг бошида қуршовда турган милиция ходимларини уриб кетган миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходими вақтинча уй қамоғига чиқарилди. Экспертиза махсус хизматнинг вакили йўл ҳалокатида маст ҳолатда бўлганини билдирди.

Бош прокуратуранинг матбуот марказининг ходими Алмамбет Абдраманов Kloop.kgга ҳарбий суд тергов вақтида гумондор уй қамоғига чиқарилганини билдирди.

«Ҳозирда тегов давом этмоқда, бироқ унинг маст бўлганини бу вақтгача экспертиза кўрсатган», — деди Абдраманов.

Текширувни ҳарбий прокуратуранинг Бишкек гарнизони олиб бормоқда.

МХДҚ хизмат текшируви бораётганини, натижада айбдор жазосини олишини билдирди.

Йўл ҳалокати 6-март куни кечда Бишкекда Чингиз Айтматов проспектида (собиқ Тинчлик проспекти) МХДҚнинг тўққизинчи бошқармасининг гаражларининг ёнида бўлган.

Милиция ходимлари ЕОИИнинг ҳукуматлар аро кенгашининг йиғини сабабли қуршовда туришган. Уларнинг бирини МХДҚнинг ходими автомашина билан уриб кетган. Жабрланган милиция ходимининг оёғи жароҳатланган.

Автомашина уриб кетган милиция ходими Бишкекнинг Октябрь РИИБини оператив ходими бўлиб ишлайди.

Муаллиф: Александра Титова