Украинанинг Қирғизистондаги элчиси қирғиз депутатларининг Қримга боришига боғлиқ норозилик билдирди

580

Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Микола Дорошенко қирғиз парламентининг депутатларини Қримга келишувсиз борганига боғлиқ қирғиз қирғиз ТИМига норозилик билдирди. Украин дипломати «Фэйсбук»да пост эълон қилиб, унда «Украинанинг мустақиллигини ва ҳудудий бутунлигини ҳурмат қилишга» ундади.

Украин дипломати қирғизи парламентидаги КСДП депутатлари Марат Аманкулов билан Ирина Карамушкинанинг Қримга келишувларсиз борганига ғазабланди.

Элчи Украинанинг ҳудудий бутунлигини сақлашга ундаб, Қрим ўлканинг бир қисми бўлиб ҳисобланишини ёзган. Дорошенко Қрим Автоном Республикасининг оккупацияланган ҳудудига киришини ва унда юришнинг маълум бир қоидалари бор эканлигини билдирди.

«Қоидани бузганлар Украина қонунларига кўра, жиноий /маъмурий жавобгарликка тортилади», — деб айтилади билдирувда.

Элчи қирғиз ҳукумати тегишли чора кўради деган умидда.

«Бироқ оккупацияланган Қримда Жогорку Кенешнинг бошқа депутати Ирина Карамушкина тушган суратни қараб туриб, қирғиз ТИМига навбатдаги иложсизликдан бориш кераклигини, бу масалада биз ўзаро келишишимизга қадар анча вақт бор эканлигини билиб турибман», — деб ёзди у.

Дорошенко бу вазиятда уни фақатгина одамийлик өңүт ташвишга солаётганини таъкидлади.

«Қримга борганини тушунтираётиб қирғиз депутатлари дўстлик ва севги, тинчлик ва биодамлик бўйича раҳбарлар бир қарорга келиши кераклиги тўғрисида айтишади… Буни тинчлик ўрнатувчилардан сўрагим келади — кимнинг ҳисобидан? Украинанинг, унинг ҳудудининг, халқининг қони билан терининг ҳисобиданми? Депутат жаноблар, қон билан дўстлик ўрнатиш мумкин эмас!» — деб ёзди у.

КСДПнинг депутати Ирина Карамушкина Қримга борган вақтида Иосиф Сталинга, Теодор Рузвельтга ва Уинстон Черчиллга ўрнатилган ёдгорликларнинг ёнида тушган расмларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Бу суратга депутат «Қрим — бизники ҳам» деб изоҳ ёзган.

Ҳозирча Карамушкина ва Аманкуловдан изоҳ олишнинг имкони бўлмаган.

Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлигининг матбуот хизмати ҳозир махкаманинг юристлари билан маслаҳатлашаётганини ва норозилик бўйича изоҳ йўқ эканлигини билдирди.

Украина ва Қрим

Украина унинг чегараларидан ўтмай Қримга борган барча саёҳатларни ноқонуний деб ҳисоблайди. Украина фуқароси бўлмаган одамлар Қримга бориш учун миграция хизматидан махсус руҳсат олиши керак.

Бу руҳсат билан Қримга Украинанинг материк қисми томонидан уч транспорт орқали — Херсон областининг Чонгар, Каланчак ва Чаплинка кириш/чиқиш назорат пунктлари орқали кирса бўлади.

Ярим оролни Россия таркибига кириши тўғрисида Қримдаги референдум 16-мартда ўтган.

Овоз беришнинг расмий натижаларига кўра, референдумга келган 82 фоиз қримликларнинг ичидан 97 фоизи Россия Федерациясининг таркибида бўлишни истаган.

Қримдаги референдум Кремлнинг қўллови остида, ярим оролда россиялик ҳарбийлар турган шароитда ўтказилган.

Украина ва Ғарб ўлкалари Қримдаги референдумни тан олишмайди. Ғарб ўлкалари Россияга қарши санкцияларни киритишган.