«Ата Мекен» Атамбаевга қарши: Экспертиза «сасиган» деган сўз ҳақоратлашга кириш-кирмаслигини аниқлайди

634

Суд “сасиган” деган сўз қанчалик камситувчи эканини тушуниш учун уни лингвистик экспертизага жўнатди. Бу сўз билан президент Алмазбек Атамбаев “айрим сиёсатчиларни ва партияларни” таърифлаган. “Ата Мекен” партияси бу сўзни ўзига нисбатан айтилган ҳақорат қатори қабул қилиб президентни судга берган.

“Ата-Мекен” партиясининг адвокати Канатбек Азиз Kloop.kgга берган интервьюсида Биринчи май район суди Атамбаевнинг вакили Айжан Кадированинг илтимосномасини қаноатлантириб, “сасиган” деган сўзни филологик –лингвистика экспертизасига берганини билдирди.

Азизнинг фикрига кўра Кадирова шу йўл билан “ишни чўзишга” харакат қилмоқда.

«Лингвистлар буни ҳақоратловчи сўз эмас деган хулоса беришади деб ўйлайман, лекин сасиган деган сўз ҳеч қачон ижобий маънода бўлмаган», — деб ҳисоблайди юрист.

Кадирова суднинг биринчи йиғинида Атамбаевнинг “сасиган” партия тўғрисидаги сўзи “Ата Мекен”га йўналтирилмаган деб айтган. Лекин у бу сўзнинг “эгаси бўлган” партияларни айтмаган чунки улардан судга даъво аризаси тушмаганини айтган.

Президент маданиятдаги муваффақиялари учун 6 мартда айрим кишиларга мукофот топшириш маросимида баъзи партияларни “сассиқ”, баъзи сиёсатчиларни эса “талончи” деб атаган.

“Ата Мекен”нинг юристлари бу сўзни ўз партиясига нисбатан айтилган сўз деб ҳисоблаб, уюшма обрўсини ҳимоя қилиш учун президентни судга беришган.

«Ата Мекен» билае президентнинг суд баҳси Алмазбек Атамбаев ва партиянинг раҳбари Омурбек Текебаев қарама-қарши бўлган бир вазиятда ўтмоқда.

Текебаев Атамбаев ва уни оиласининг мулки тўғрисида маълумотни эълон қилган. Депутат президентнинг Кой-Таш қишлоғида қурилаётган уйи ҳамда Кипрдаги мулки тўғрисида айтиб берган.

Текебаев мартда президентга қарши импичмент процедурасини бошлашни ҳам режалаштираётган бўлган.

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари хизмат сафаридан қайтиб келаётганда «Манас» ҳаво майдонида 26-февралга ўтар кечаси қўлга олинган.

Ундан бир кун аввал Маевскийнинг кўрсатмаси асосида унга қарши «Порахўрлик» ва «Тоаламачилик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Россиялик тадбиркор Текебаевга «Мегаком» компаниясини бошқаришга рухсат олиб бериш учун 1 миллион доллар берганини айтган.

Қўлга олингандан кейин Текебаев миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг биносига олиб келиниб, бу ерга унинг тарафдорлари етиб боришган. Улар уни қўллаб митингга чиқишган, бироқ шунга қарамасдан суд мухолифатчини икки ойга қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган. Унинг адвокатлари қарорга қарши арзланишга ҳаракат қилишган, бироқ шаҳар суди аввалги қарорни ўз кучида қолдирган. Ҳозир у МХДКнинг тергов изоляторида ўтирибди.

Муаллиф: Регина Им