Фаоллар Жапаровнинг тарафдорларининг қўлга олинишини парламентда муҳокама қилишни талаб қилишмоқда

526

Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш комитети собиқ депутат Садир Жапаровнинг номзодларининг митингини ўтказиш вақтида юзага келган вазиятни текшириш учун шошилинч йиғин ўтказишни ва комиссия тузишни талаб қилиб парламентга мурожаат жўнатди.

Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш комитетининг бошчиси, муҳолифатчи Адил Турдукулов Kloop.kgга комитет аъзолари парламент депутатларини Жапаров тарафдорларининг 25 мартда қўлга олинишини ҳар томонлама текшириш учун йиғин ўтказишга ундашаётганини билдирди. Унинг фикрича, бундай қилмаса қайта митингларга чиқиши мумкин.

«Биз парламент милициянинг харакатини танқид қилсин демадик. Биз бу воқеани мамлакатнинг конституция тузиш органи ҳар томонлама текшириб чиқсин деяпмиз», — деди у.

Унинг айтишича, Жапаровнинг қамалиши сиёсий характерга эга ва бу масала парламентда ҳар томонлама кўриб чиқилиши керак.

Парламентнинг матбуот хизматининг етакчиси Ибрагим Нуракун уулу 27 ва 28 мартда комитет йиғинлари ўтказилишини, улар мурожаатномани хали олишмаганини билдирди.

«Балки  депутатлар чоршанба ёки пайшанба куни ўзлари қарор қабул қилса керак. Агарда мурожаат спикерга жўнатилган бўлса у ҳолда у ҳозир чет ўлкада юрибди», — деди у.

Жапаровни тарафдорларининг қамалиши

Собиқ депутат Садир Жапаровни тарафдорларининг митинги 25 мартда МХДК биносининг ёнидабўлган. Митингдагилар Қирғизистонга Қозоғистондан қайтиб келаётган вақтида махсус хизматлар тарафидан қўлга олинган Жапаровни терговдан қўйиб юборилишини талаб қилишган. Митингга 500га яқин тарафдорлар келган.

Жапаров 2013 йили “Кумтор”ни миллийлаштириш учун Иссиқкўлдаги митингни молиялаб, вилоятнинг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровда ушлаб туришда айбланмоқда.

Жапаров шу бўйи терговдан бўшатилмагани сабабли 16:00да митингдагилар ва милиция ўртасида тўқнашув бошланган. Кейинчалик маълум бўлганидек, у тергов тугагунча қамоққа олинган.

Жапаровнинг тарафдорлари милициянинг туўсиқларини бузиб ўтиб, ҳуқуқ тартибот ходимларига пластик бутилкаларни ва тошларни ирғита бошлашган. Жавоб тариқасида милиция ҳавога бир неча бор огоҳлантирувчи ўқ очиб, кейин митингчиларни тутовчи гранаталар билан қувиб тарқатишган.

Ҳуқуқ тартибот органи ходимлари юзга яқин кишини қўлга олиб, 64 кишини икки суткадан беш суткагача қамоққа олишган. Митингнинг яна 12 иштирокчисига маъмурий жарима солинган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Даниль Усманов