Қирғизистонликлар самбо бўйича Жаҳон кубогида беш медаль ютиб олишди

561

Қирғиз спортчилари шу дам олиш кунида Москвада ўтган самбо бўйича «Харлампиев номидаги мемориал 2017» Жаҳон кубогида беш медаль ютиб олишди.

Мусобақанинг биринчи кунида терма жамоанинг фойдасига Артур Те ва Жамалбек Асилбек ўғли турнирнинг икки кумуш медалини олиб келишди.

Жамалбек Асилбек уулу 82 килограммгача вазн тоифасида медаллар учун куч синашди. Финал мусобақасида қирғизистонлик курашчи россиялик спортчи Андрей Перепелюк билан учрашди.

Мусобақанинг тугашига 40 сония қолганда россиялик полвон оғритувчи усул билан қирғизистонлик спортчини таслим бўлишга мажбур қилиб, мусобақанинг олтин медалига эга бўлди. Жамалбек Асилбек уулу эса Жаҳон кубогининг кумуш медалини олди.

Яна бир қирғизистонлик спортчи — Артур Тенин эҳисобида ҳам кумуш медаль бор. Спротчи 68 кг вазнгача бўлган тоифада чиққан. Хал қилувчи курашда у белорус спортчиси Владислав Саяпинни енга олмай қолди.

Мусобақанинг иккинчи куни терма команданинг ҳисобига яна уч медаль олиб келди.

Спорт самбоси бўйича 52 кг вазнгача бўлган тоифадаги мусобақаларда Қирғизистон номидан Руслан Жанибек уулу чиқди. Ярим финал мусобақасида у россиялик Андрей Кубарковга мағлуб бўлди. Шундан кейин бронза медаль учун курашда спортчи белоруссиялик Виталий Серемяжкони ютиб, натижа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада 74 кг оғирлик тоифасида Салмоорбек Мамбетжан уулу ўз ҳисобини румин спортчисини мағлубқилиш билан бошлади. Ярим финалда қирғизистонлик курашчи Болгариядан келган Ашот Мартиросянга ютилиб, бронза медаль учун курашда Туркманистондан келган Касим Популовни енгди.

Урмат Манатемин уулунинг ҳисобида ҳам мусобақанинг бронза медали пайдо бўлди. У жанговор самбо бўйича 74 кггача оғирлик тоифасида курашган.

«Харлампиев номидаги мемориал 2017» жаҳон кубоги Москвада 25-26 мартда бўлиб ўтди. Мусобақаларга дунёнинг 27 давлатидан келган 300 спортчи қатнашди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: «Акипресс»