«Боинг-747» халокати: Дача-СУ қишлоғида жабрланганлар пул олишди, лекин давлатдан эмас

559

«Боинг-747»нинг халокатидан жабрланганлар нодавлат ташкилотлардан пул олишди. Лекин ҳукумат йиғилган компенсацияни Дача-СУ қишлоғининг турғунлари орасида бўлиштиришни ҳозирча бошламади.

ҚРнинг Миллий Қизил ярим ой жамияти ва “Ёрдам бериш қулай” (Помогать легко) жамоат жамғармаси 2017 йилнинг 16 январидаги самолётнинг қулашидан жабрланганларга 5 миллион 127 минг сом ўтказиб беришди.

Икки ота-онасидан тенг ажраган болалар 798 минг сом, ярим етим қолганлар 300 минг сом олишди, уйсиз қолганларга 60 минг сомдан берилди, қурбон бўлган оила аъзолари учун 70 минг сомдан олишди.

Маблағни бўлишитириш бўйича ҳукумат комиссияси эса қирғизистонликлар тўплаган 96 миллион 532 минг сомни ҳозирча жабрланганларга бўлиб бермаган.

Ҳукуматни матбуот хизматининг вакили Толгонай Стамалиеванинг айтишича, комиссия ҳозирча пулни бўлиштириш йўлини тополмаяпти.

Стамалиева 16 мартдаги охирги кенгашмада комиссия аъзолари пулни тарқатиш бўйича барча таклифларни рад қилиб, сўнгигача ишлаб келишга қайта жўнатишган, кейинги йиғинни номаълум вақтга жилдиришганини айтди.

Дача-СУ қишлоғининг жабрланган турғунлари икки ойдан бери давлатдан ёрдам кутишмоқда.

«Боинг-747» 16 январда эрта билан аҳоли яшовчи уйларга қулаб тушган. Халокатдан 39 киши халок бўлиб, 26 уй вайрон бўлган. Зиён миқдори 186 миллион сомни ташкил қилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева