Суд ЖТРКнинг иморати ёнида митинг ўтказишга тақиқ қўйди

712

Ленин район суди муҳолифатчи Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш комитетига Қирғиз жамоат телерадиокорпорациясининг (ЖТРК) ёнида митинг ўтказишни тақиқлади. Норозилик акцияси 28 мартда режалаштирилган, ташкилотчилар тақиққа қарши судга шикоят қилишади.

ЖТРКнинг ёнидаги митинг муҳолифат раҳбарларининг қўлга олинишига, шунингдек «Заноза» ва 24.kg интернет-нашрларига ҳамда «Азаттык» радиосига қарши берилган ҳукуматнинг даъво аризаларига жавоб тариқасида ўтказилмоқчи эди.

ЖТРКнинг биноси ҳукуматни танқид қилганларнинг фикрича жамоат телевидениеси ўлкадаги воқеаларни “холис ёритмаётгани” учун танлаб олинган.

Лекин Бишкекнинг Ленин район суди пойтахтнинг ЖТРК жойлашган Ленин райони ҳудудида митинг ўтказишга 8 апрелгача тақиқ қўйди.

Суд ўз қарорини “жамоат хавфсизлигини таъминлаш” эҳтиёжи билан тушунтирди, бироқ митингнинг уюштирувчилари ҳукуматнинг ўз танқидчиларига нисбатан навбатдаги тазъйиқи қатори баҳолашмоқда.

Комитетнинг аъзоси, собиқ депутат Равшан Жээнбеков Ленин район судининг қарорини “қонунсиз” деб атади.

«Бундан юқори босқичдаги судга мурожаат қилиб, нима бўлганда ҳам [митинг] ўтказамиз!» — деб ёзди у «Фэйсбук»да .

Сўз эркинлигининг ҳимоя бўйича комитетнинг раҳбари Адил Турдукуловнинг айтишича, ЖТРКнинг қошидаги митинг суднинг қарорига шикоят қилингунга қадар ўтказилмайди.

Турдукулов Бишкекда 18 мартда бўлиб, иштирокчиларининг беш нафари қамоққа олинган сўз эркинлиги учун юриш иштирокчиларидан бири бўлган.

Қамоққа олиш қирғиз ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам, халқаро жамиятнинг ҳам танқидига учраган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева