Жанар Акаев ҚСДП фракциясидан чиқарилди, бироқ депутат бўйича қолаверади

663

Социал-демократлар депутат Жанар Акаевни «позициялар мос келмаганлигидан» ўз парламент фракциясидан чиқаришди. Бу Ақаев сўз эркинлиги учун юришга қатнашгандан сўнг беш кун ўтиб бўлди.

ҚСДПнинг депутати Марат Аманкулов Ақаевнинг фракциядан чиқариш тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

«Ақаевнинг позицияси фракция позицияси билан тўғри келмайди, шунинг учун у ҚСДПнинг таркибидан чиқарилди. Нима учун сиёсий кенгаш бу масалани Ақаевнинг иштироксиз кўриб чиққан? Балки унинг ўзи қатнашишни истамагандир», — деди Аманкулов K-News билан бўлган суҳбатида.

Ақаевнин ўзи билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Ақаев Бишкекда 18 мартда бўлган сўз эркинлиги учун юришга қатнашган кўпчилик коалициянинг бирдан-бир депутат бўлган.

У юришнинг иштирокчилари президент Алмазбек Атамбаевни кескин танқидаг олишганига қарамай акцияга борган.

Унга қадар Ақаев  социал-демократларнинг орасидан ОАВга босим ортиб бораётган бир пайтда журналистларнинг тарафини олган ягона депутат бўлган.

«Сиёсатчилар миш-миш, ёлғон маълумот тарқатишади, интригаларга аралашади. Журналистлар эса шу ҳақда ёзишади. Агарда улар бунга жавоб бериши керак бўлса, у ҳолда сиёсачилар ҳам жавоб бериши керак. Шундай бўлиши зарур. Журналистлар у ёки бу маълумотларни осмондан олиб ёзишади деб бир томонлама фикр билдириш тўғри эмас», — деган у.

Аввал «Азаттык» радиосида ишлаган Ақаев ўзининг ҚСДП фракциясини ҳам бир неча бор танқид қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов