Сўз эркинлиги учун юришнинг иштирокчилари милициядан чиқди ва курашни давом эттиришга ваъда беришмоқда

712

Сўз эркинлиги учун юришнинг беш иштирокчиси қамоқдан чиқди. Улар Бишкек шаҳридаги пиёда юриш вақтида 18 мартда қўлга олиниб, беш суткага қамоққа олинган.  Улар сўз эркинлиги учун курашни давом эттиришларини билдиришди.

Озодликка чиққан фаол Расул Умбеталиев юриш иштирокчиларининг қўлга олиниши ноқонуний бўлганини билдирди.

«Биз беш сутка ичи ростакам турмада ўтирдик, инсон чидай олмайдиган шароитда яшадик, камераси сассиқ, ҳожатхонаси сассиқ, ёпиқ эмас. Бироқ ўзинглар кўриб тургандек биз синиб қолганимиз йўқ ва сиёсий курашни давом этишга тайёрмиз», — деди у.

Фаолларнинг айтишича, улар ҳукмга қарши Бишкек шаҳар судига шикоят қилишмоқчи.

http://

Қўлга олиш ва қамаш

Юришнинг етти иштирокчиси Бишкекнинг кўчаларида кетаётганда қўлга олинган. Бишкек милициясининг версияси бўйича юриш иштирокчилари Боконбаев ва Абдрахманов (аввалги Совет) кўчаларининг кесилишида йўлни тўсишга уриниб қонун бузишган. Қўлга олинганларнинг иккиси  — депутат Канибек Иманалиев ва ВВСнинг журналисти Абдибек Казиев — кўп ўтмай қўйиб юборилган.

Фаоллар Мавлян Аскарбеков, Айбек Мирза, Азамат Аттокуров, Расул Умбеталиев ва Мухитдин Алимсеитов беш суткага қамоққа олинган.

Қўлга олинганларнинг адвокатлари апелляция аризасини беришга харкат қилишган, лекин дам олиш кунлари сабаб ариза кўрилмай қолди.

Сўз эркинлиги учун юриш

Юриш президент Алмазбек Атамбаев мустақил ОАВларга айтган танқидлари куч олиб кетгани боис сўз эркинлиги ҳимояси учун ўтказилган.

Юриш иштирокчилар Бош прокуратура президентнинг шаънини ва президентни қўлловчи ҚСДП партиясининг “хизмат обрўси”ни ҳимоя қилиш учун «Азаттык»қа, «Заноза»га ҳамда 24.kgга қарши берган миллионлаган даъво аризалари сабабли бу уч ахборот воситаси билан бирга эканликларини билдиришган.

Юзга яқин киши Бишкек бўйича юриш қилиб, ОАВга босим ўтказишни тўхтатишни талаб қилишган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов