Фаоллар сўз эркинлиги ва муҳолифатга босим ўтказилишига қарши форум ўтказишади

705

Қирғизистондаги сўз эркинлигини ҳимоя қилиш комитети 23 мартда Бишкекда ҳукуматнинг ОАВга ва муҳолифатга босим ўтказишига қарши форум ўтишини билдирди.

Форум уюштирувчиларидан бири, фуқаровий фаол ва муҳолифатчи Адил Турдукулов Kloop.kgга «Эркинлик форуми» «Ак-Кеме» меҳмонхонасида 15:00да бўлишини хабар қилди. Унинг айтишича,форумда мустақил нашрларнинг ҳуқуқлари ва муҳолифатга кўрсатилган босим муҳокама қилинади.

«Ҳозир бизнинг сўз эркинлигимизгина эмас, тинчлик йиғинларига, митингларга, юришларга бўлган ҳуқуқларимиз ҳам поймол этилмоқда. Биз ҳуқуқ тартибот органлари ҳохи муҳолифатга босим ўтказишнинг қуроли бўлиб қолаётганига эътибор қаратишни истаймиз», — деди у.

Унинг айтишича, форумга истаган киши келиб иштирок этиши мумкин, чунки бу очиқ тадбир.

Фаол 18 мартда ўтган сўз эркинлиги учун юришнинг қамоққа олинган иштирокчилари 23 мартдагина бўшитилишини ҳам қўшимча қилди. .

Қўлга олиш ва қамаш

Юришнинг етти иштирокчиси Бишкекнинг кўчаларида кетаётганда қўлга олинган. Бишкек милициясининг версияси бўйича юриш иштирокчилари Боконбаев ва Абдрахманов (аввалги Совет) кўчаларининг кесилишида йўлни тўсишга уриниб қонун бузишган. Қўлга олинганларнинг иккиси  — депутат Канибек Иманалиев ва ВВСнинг журналисти Абдибек Казиев — кўп ўтмай қўйиб юборилган.

Фаоллар Мавлян Аскарбеков, Айбек Мирза, Азамат Аттокуров, Расул Умбеталиев ва Мухитдин Алимсеитов беш суткага қамоққа олинган.

Қўлга олинганларнинг адвокатлари апелляция аризасини беришга харкат қилишган, лекин дам олиш кунлари сабаб ариза кўрилмай қолди.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказнинг вакиллари қўлга олинганлар ўтирган қабул оли-бўлиштириш бўлимига бориб, уларнинг ушлаб турилиши шароитининг жуда ночор эканини айтишди.

Суд қарорини дунёдаги энг йирик ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан бири Amnesty International танқид қилиб чиқди. У Қирғизистон ҳукуматини қўлга олинганларни зудлик билан қўйиб юборишга чақирди.

Ташкилот ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, юриш иштирокчиларини қўлга олиш бўйича суд ҳукми халқаро қоидаларга тўғри келмайди, чунки милиция қўлга олганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокатларга судда сўз ҳуқуқини бермаган. .

Сўз эркинлиги учун юриш

Юриш президент Алмазбек Атамбаев мустақил ОАВларга айтган танқидлари куч олиб кетгани боис сўз эркинлиги ҳимояси учун ўтказилган.

Юриш иштирокчилар Бош прокуратура президентнинг шаънини ва президентни қўлловчи ҚСДП партиясининг “хизмат обрўси”ни ҳимоя қилиш учун «Азаттык»қа, «Заноза»га ҳамда 24.kgга қарши берган миллионлаган даъво аризалари сабабли бу уч ахборот воситаси билан бирга эканликларини билдиришган.

Юриш иштирокчилари Жанубий дарвозадаги Ғалаба боғидан  Уркуя Салиеванинг эсталигигача пиёда юриб келишган. Юришга 100дан ортиқ киши — жамоат арбоблари, сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаол фуқаролар қатнашишган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат архивдан олинди