Ўқишни ташламай, бизнес бошласа бўладими? Осон. Айримлари мактабда билим олса, бошқалари эса боғчага боради. Уларнинг лойиҳалари турлича – пазандаликдан бошлаб, қўғирчоқларга кийим тикишгача. Бироқ болаларнинг кучли амбицияси, келажакка ишонч билан қараши ва тадбиркорлик ғайрати бирлаштириб туради. “Мейкин Азия онлайн” Қирғизистонда биринчи марта ўтган болаларнинг бизнес-ярмаркасида иштирок этиб, кичик тадбиркорлар билан танишиб қайтди.
Мақоланинг асл нусҳаси The Open Asia сайтига чиққан.
Тадбиркор Тилек Токтогазиев кўнгиллилар билан бирга Қирғизистонда болалар тадбиркорлигини ривожлантиришга қарор қилиб, дастлабки бизнес-ярмаркасини уюштирди. Унга 45 нафар бола иштирок этди. Уларнинг кўп қисми тадбиркорлик маҳоратларини ўргатувчи бепул курсдан ўтишган.
“Бизнесдаги янги ўрганувчилар маҳсулотларини сотишдан қўрқишади, биз ана шу тўсиқни енгиб ўтишда ёрдам берамиз. Уларни доимий равишда ўқитишга тайёрмиз. Буни бепул олиб борадиган ҳамкорлар топилди”, - дейди Тилек Токтогазиев.
БОЛАЛАР КАТТАЛАР КАБИ БИЗНЕС ҚИЛИШНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШГАН?
Арууке Мамитова, 10 ёш: қўғирчоқлар учун hand-made-либослар
Барбиларга ўзи тиккан кўйлакларни кийдириш ғояси Аруукега бир йил аввал келган. У онасига қўғирчоқнинг либослар тўпламини биргаликда яратишни таклиф қилган, онаси бундан бош тортмаган.
“Ижодкорлик менда доимо бўлган. Онамнинг сўзларига кўра, бир ярим ёшимда одамларнинг юзини, атрофдаги нарсаларнинг расмини чиза олган эканман. Шу сабабли буни мен онам учун ёрдам, ўз ҳаражатларимни молиялаш имконияти деб ўйладим”, - дейди у.
“Арууке қоғоз, қалам олиб, либослар тўплами қандай бўлишини чиза бошлади, - деб хотирлайди онаси. – Шундан бери у менга намуналарини чизиб беради, мен унга қараб қўғирчоқларга кўйлак тикаман. Бир либосни яратиш учун уч соатга яқин вақт кетади. Қизим эса эскизни икки соат чизади”.
Арууке кўйлаклар фасонини ўзи ўйлаб топади ёки расмлардан олади, бироқ сўзсиз ўзидан бирор ўзгартириш киритади. Унинг тўпламида илгари хонимлар балга кийган кечки кўйлаклар ҳам бор. Марказий Осиё ўлкаларидаги халқларнинг миллий либослари ҳам ёш дизайнернинг тўпламида мавжуд.
Ярмаркага бир марта қатнашида барбилар учун 3-6 кўйлак сотилади. Бир кўйлакнинг қўғирчоқ билан бирга баҳоси – 400-600 сом (6-9 доллар).
Келажакда Арууке ўзини чевар ёки бир дўконнинг эгаси қатори тасаввур қилмайди. У илмий тадқиқотчт бўлишни хоҳлайди.
Акмал Толобалдиев, 12 ёш: клаб-сэндвичларни ясайди
Икки ой аввал навбатдаги фастфудни сотиб олаётган Акмалга “сендвични ўзим ясасам бўлардику” деган ўй келди. “Бунинг учун менга тостер керак, бироқ бундай буюм йўқ эди. Бизнинг ошхонада тостер бўлса деб орзу қилардим”, - дейди Акмал.
Мактабдан уйга келиб, Акмал YouTubeни очиб, «сендвични қандай қилиб осон ва оддий усулда тайёрласа бўлади» деб қидирди, сўнг музлаткичдан маҳсулотларни олиб, нонни юпқа қилиб кесиб, биринчи марта клаб-сэндвич ясади.
“Биринчи уч сэндвич чиқинди челакка кетди. Мен бу ишни ташлайман десам, тўртинчиси ўхшай бошлади. Отам менинг ҳаракатимни кўриб, кўпдан бери кутган тостерни олиб берди”.
Акмал иш бошлаганига энди бир ой бўлди. Унга ота-онаси, акаси ёрдам беради – керакли маҳсулотларни сотиб олиб беришади.
“Сэндвичларни биринчи марта ёш тадбиркорларнинг ярмаркасида 60 сомдан сотяпман. Баъзан мактабдаги дўстларимга бераман, кўриб турганингиздек ҳозирча ҳаражатларни оқламади”.
Ёш тадбиркор дастлаб “буюртмага сэндвич” хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда, ҳаммаси режадагидай бўлса, сэндвич сотадиган бир неча жой очади.
Ростислав Цой, 5 ёш: телефонлар учун ёғоч тақинчоқлар сотувчиси
Беш ёшдаги бола сотишга иштиёқманд, ўз маҳсулотини яхши билади. Уни қандай ёғочдан ясалганини, отасининг қўлида ясалган телефон учун ёғоч тақинчоқнинг фойдасини ҳеч қандай қийинчиликсиз айтиб беради.
“Бу тақинчоқ ҳамма учун яхши совға бўлади. У столнинг устида кўп жойни эгалламайди, қолаверса чўнтакка солиб юрса ҳам бўлади. Овқатланганда телефонингиз булғанмаслигига ишонинг. Ҳозир сотиб олинглар”, - дейди кичик сотувчи ёнига келганларга.
Бир тақинчоқнинг баҳоси – 50-100 сом. (0,72 -1,44 доллар).
Цойнинг оиласи беш йилдан бери ёғоч буюмларни ясаш билан шуғулланади. Асосан улар буюртма билан ишлашади. Ота-онасининг айтишича, буюмларни ярмаркага қўйишни болалари таклиф қилган.
“Болалардан ярмаркага иштирок этиб, пул топгингиз келадими деб сўрадик. Улар рози бўлишди. 9 ёшдаги кичик қизим отасига тақинчоқларнинг намунасини чизиб берди. Ким сотишини ўйлаганимиз ҳам йўқ. Ростислав ёрдам бераман деди. Унда мотивация бор эди – ярмаркадан кейин ўйинчоқ аждаҳоли бўлиши керак эди”, - дейт Ростиславнинг онаси.
Кичик сотувчи ярмаркадан ваъда қилинган ўйинчоғи билан қайтди.
Бермет Кубатбекова, 11 ёш: булочка тайёрлайди
Бермет бойиб кетмади, бироқ тўғри йўлдан бормоқда. Кичиклигидан пазандачиликка қизиқади. Бермет омадли, унинг қизиқишини орттирган яхши муаллими – холаси бор.
“Кичиклигимда плита томонга ўтиргич қўйиб, блинчик ясашга ҳаракат қилардим. 6 ёшимда биринчи булочкамни ясаб кўрдим, унга кўз ёшсиз қараш мумкин эмас эди”, - дейди Бермет.
Кейин тадбиркорни холаси ўргата бошлади. У Берметга булочкани чиройли ясашни, аралашмаларни тўғри ўлчашни ўргатади. Бермет иштиёқли ўқувчи бўлди. Натижада қизиқиши унча катта бўлмаган стартапга айланди.
“Мен Таласдаги болалар уйига ёрдам бериш учун булочкаларни сота бошладим. Фойданинг 10%ини мен ҳайрия ишлари учун сарфлайман. Булочкаларимнинг баҳоси – 12-22 сом (0,17-0,28 цент)”.
Келажакда у ўзининг кулинарлик дўконини очишни хоҳлайди. Ҳозирча у тушган маблағнинг 80%ини ота-онасига, 10%ини ҳайрияга беради. Қолганини ўз эҳтиёжига сарфлайди.
Даниэл Аманов, 9 ёш: мева ва сабзавотлардан чипси ясайди
Тўққиз ёшдаги Даниэль бошқа болалар каби меваа-сабзавотларни жуда яхши кўради. Бир ой аввал у онасига фойдали таом сотишни таклиф қилди. Онаси ўғлини қўллаб, маҳаллий бозорни текшириб кўрди.
“Онам иккимиз экологик тоза маҳсулотларни яхши кўрамиз, шу сабабли “эко” бир нарсаларни қидирдик. Ҳозирча мева ва сабзавотлардан ҳеч ким чипси ясамаганини билганимизда, давлтлаб ўзимиз учун ясаб кўришга қарор қилдик. Ширин бўлди. Уни сотишга келишдик”, - дейди Даниэл.
Ёш тадбиркор муаамонинг кўпини ўз зиммасига олган – меваларни тозалайди, қуритади, қовуради, ёнғоқни иргейт. Рецепт ва технологиясини онаси иккиси ўйлаб топишган. Бир қопчадаги чипсининг таркибида нок, олма, уч хил ёнғоқ бўлади. Бир нечта шундай қадиқдан саккизтасини ясаса бўлдаи. Маҳсулот 60 сомдан (0,86 доллар) сотилади.
“Чипси секин-асталик билан сотилмоқда. Одамлар унга ўргана бошлашади. Бепул таътиб кўришса бўлади”.
Ҳозир Даниэль ўзининг "Daniel's Eco Snacky" деган брендининг устида ишламоқда. 6-синфга бориб у ўзи мустақил пул топа бошлайди деб онаси билан келишган.