Атамбаев: "Айрим ОАВлар бўҳтон қилишмоқда. Тухматчилар жавобга тортилиши керак"

645

Президент Алмазбек Атамбаев беш давлатнинг элчиси билан бўлган учрашувда Қирғизистоннинг айрим ОАВларида бўхтонлар бор эканини билдирди. У туҳматчиларни “маънавий мажруҳлар” деб, улар мамлакатдаги барқарорликка путур етказишни ният қилишаётганини айтди. Атамбаев туҳматчилар ўз харакатлари учун бўлмаганда молиявий жавобгарликка тортилиши керак деб ҳисоблайди.

Атамбаев беш давлатнинг элчисига ишонч грамоталарини топшириш маросимида Қирғизистон Осиё давлатларининг ичидан сўз эркинлиги бўйича олдинги ўринларда туришини билдирди.

Унинг айтишича, 2010 йилдаги революциядан кейин Қирғизистон эркин ўлкага айланди, бироқ айрим ОАВларда ҳозир “бўхтонлар юриюди”. Президент бўхтончилар ўз харакатлари учун жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.

Атамбаев “давлат раҳбарини ҳар доим мақсадли равишда ёмонотлиқ қилишнинг ортида” 19 ноябрдаги президентлик сайлови олдидан вазиятни беқарорлаштириш харакати туради деб ҳисоблайди.

У тадбирга қатнашган элчиларга мурожаат қилиб, Қирғизистон янгиликлари билан танишиш учун ОАВларни яхшилаб саралашни илтимос қилди.

Атамбаев журналистларга ҳам мурожаат қилиб, ўлкадаги воқеалар тўғрисида холис ва тўғри маълумотларни ёзишни илтимос қилди. У буни ОАВ бўйича қонун талаб қилишини уларга хотирлатди.

“Ҳақиқий журналист миш-мишчи ва туҳматчилардан шуниси билан фарқланади”,  — деди у.

Атамбаев Бош прокуратура икки ОАВга қарши унинг шаънини ҳимоя қилиш бўйича даъво аризаси берганини билдирди.

«АҚШ Конгресси тарафидан молиялаштирилган “Азаттык”қа ва чет эллик донор ҳомийларидан катта грант олиб турган “Заноза”га қарши», — деди у.

«Озодлик радиосининг» вице-президенти ва бош редактори Ненад Пейжнинг фикрича, президент тўғрисидаги барча билдирувлар жамоат ерларида қилинган ва улар уни сўзма-сўз эълон қилган.

«Икки ҳолатда ҳам биз жамоат йиғинларида қилинган айблов фактларини хабар қилганмиз. Тезда бу фактлар бўйича қирғиз президентининг маъмуриятига мурожаат қилиб, улар изоҳ бериши билан эълон қилиб турдик. Ўз номимиздан ҳеч кимни айблаганимиз йўқ», — деган у.

 Ўзининг баёнотида, мазкур редакция Қирғизистоннинг Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуннинг 6 бўлимининг 26 моддасини келтиради. Унга кўра, “ахборот воситалари жамоат йиғинларида қилинган баёнотларни сўзма –сўз эълон қилгани учун жавобга тортила олмайди”.

«Заноза» нашрининг бош редактори Дина Маслованинг айтишича, президентнинг атрофидагилардан кимдир биров ариза ёздириш билан уни ёмон йўлга бураяпти.

«Маълумот-административ урушдан президентнинг обрўси кўтарилиб кетмайди, медиа-ресурсларининг рейтинги эса бундай ҳолларда доимо кўтарилади», — деган у.

Бунга қадар, 11 мартда Атамбаев президентлик сайлови олдидан журналистлар Қирғизистондаги вазиятнинг барқарорлигини бузишга харакат қилишаётганини айтган.

Унинг мурожаатида “бир қатор  гўёки журналист ва сиёсатчилар” президентга ва ўзига ёқмаган кишиларга “туҳмат қилиб” ҳуқуқини талаб қилишаётгани айтилган.

Президент «ёлғоннинг, бўҳтон ва туҳматнинг  жаманатты кылуунун өнөктүгү» Кыргызстандын Конституциясына түзөтүүлөр сунуш кылынган 2016-жылдын жайынан тартып башталды деп эсептейт.

Мурожаатда тегишли органлар қонун ҳаммага бирдек эканини “эркинлик учун курашгандек бўлганларнинг” ёдига солиши зарур экани айтилган.

ОАВга босим

Президент айрим ОАВлари муҳолифатнинг у ҳақда айтганларини эълон қилгандан сўнг, аларга қарши танқид қила бошлади.

Россияга қарашли “Регнум” нашрининг редактори Григорий Михайловнинг Қирғизистондан чиқариб юборилиши ОАВга босимлар ортган бир вақтга тўғри келди.

10 март кечаси Бишкек марказида ўзини 10-бош бошқармасининг ходими деб таништирган шахслар уни ҳужжат текшириш мақсадида тўхтатишган. Россия фуқароси бўлган Михайловнинг рўйхатдан ўтиш муддати ўтиб кетган бўлган.

милиция ходимлари уни автомобилида «Ак-Жол» чегара пунктигача етказиб, янгиланган рўйхат билан қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиб келишни таклиф қилишган. Бироқ журналист қайта Қирғизистонга келмоқчи бўлганда унга мамлакатга кириши тақиқлангани айтилган.

Ҳозир Михайлов Москвада. Қирғизистондаги Россия элчиси Андрей Крутько Михайловнинг чиқариб юборилишида сиёсат йўқ деб билдирди. Унинг сўзига кўра, журналист бошқа давлатда бўлиш низомини бузган.

Бунга қадар Бош прокуратура президент Алмазбек Атамбаевнинг шаънини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза» ва «Азаттык» интернет-нашрларига қарши икки даъво аризасини бериб, маънавий зарарни қоплаш учун 26 миллион сом талаб қилган.

Бош прокуратура нашриётни “Ата Мекен” юристларининг “Манас” яқинида қулаган «Боинга-747» самолётидаги юкларнинг Атамбаев ва гўёки унинг оиласига тегишли бўлгани тўғрисидаги баёнотини эълон қилгани учун айблаган.

Иккинчи даъвонинг сабаби эса турк нашриёти Haberlerдаги Омурбек Текебаев ва экс-президент Қурманбек Бакиевнинг Кипрдаги учрашуви ҳақидаги мақоланинг таржимасини чоп этилиши, бўлди.

«Азаттык» ва «Заноза» порталлари «Haberler»да чиққан мақолани шунчаки таржима қилиб, ўз сайтларига чиқармай, улар муҳолифатчи Омурбек Текебаевдан ҳам изоҳ олиб, у Бакиев билан учрашганини инкор қилган. Кейинчалик «Азаттык» радиосиннг белорус хизматига берган интервьюсида Бакиев ҳам бу маълумотни рад қилган.

Даъвогарнинг талаби билан мазкур икки ОАВдаги Текебаевнинг изоҳини ўз ичига олган хабарлар сайтлардан ўчрилган. Бош прокуратура нашрларни “тасдиқланмаган маълумотларни нохолис ёритиш” бўйича айблаган.

Бундан ташқари президентга қарашли ҚСДП 9 мартда яна бир нашр 24.kgга қарши давъо аризасини берган.

ҚСДП келтирилган зарарни икки миллион деб баҳолаб, ҳуқуқ ҳимоячиси Карасартова билан таҳририятнинг хар биридан бир миллион сомдан талаб қилган.

Муаллиф: Анна Капушенко