«Деҳқон» бозорининг савдогарлари бозорга олиб борган ягона йўлнинг таъмири сабаб митингга чиқишди

594

Бишкекдаги муниципал  «Дыйкан» кўкат бозорининг юзга яқин савдогари бозорга олиб борувчи ягона йўлни шаҳар ҳукумати таъмирлаш мақсадида ёпиб қўйганлиги сабабли митингга чиқишди. Ҳоким бозорга қатновчилар учун йўлнинг бир тарафини очиқ қолдиришга ваъда берди.

http://

Бозорда ишлаганлар йўлнинг таъмирланиши уларнинг савдосига тўсиқ бўлаётганини айтишади. «Дыйкан» бозорининг қасаба союзининг раиси Роза Ибраимованинг сўзига кўра, савдогарларни йўлнинг ёпилиши тўғрисида ҳеч ким огоҳлантирмаган.

Унинг фикрича, ҳукумат бозорни шу йўл орқали ёпишни истамоқда.

«Бизнинг бозорни ёпиб ташлашга тўрт марта харкат бўлган. Улар бизни бозорга бориб ишласи дейишяпти», — деди у.

Ибраимова уларга бориб ишлашга таклиф қилинаётган «Сари-Озон» бозори ҳусусий эканини айтди. Мазкур бозорни у катта юк ташувчи автомобиллар учун ноқулай ерда жойлашган деб ҳисоблайди.

«Биз у ерда бир ойга ҳам чидамаймиз, чунки у ёқда ҳукумат трассаси бор, катта автомобиллар учун шароит йўқ», — деди у.

Унинг айтишича, у ерда автомобиллар учун тўхташ жойи йўқ, катта автомобиллар эркин харакатлана олмайди.

У бозорни кўчиришдан Ленин районинг ҳокими манфаатдор эканини айтди.

Бозордаги савдогарларнинг бири янги бозордаги ижара ҳаққининг қимматлиги боис бу ерда савдо қилганлар учун у ерга кўчиш бефойда бўлишини тушунтирди. Унинг айтишича, ҳозир улар учун ойига беш-олти минг сом тўлашаётган бўлса, янги боришган бозорда10-15 минг сом тўлашга тўғри келади.

Митингдагилар олдига Ленин районининг ҳоким Нурдин Тинаев чиқди. Унинг сўзига кўра, бозорга олиб борган йўлни таъмирлаш шаҳар трассаларининг режасига киради.

«Биз йўлни тўлиқ ёпмаймиз. Бир томонини очиқ қолдирамиз», — деди у.

У шунингдек мазкур бозор бўйича бир неча инспекция ўзининг хулосасини бериб, бозор ноқонуний қурилганини тан олишганини айтди. Бозорни ёпиш тўғрисида масала қачон бир йўла хал бўлиши айтилмаган.

Аввалги кун, 14 мартда, йўлнинг ёпилиши сабабли юздан ортиқ савдогарлар президент маъмуриятининг олдига митингга чиқишган.

2016 йилнинг октябрида Давлатэкотехинспекцияси бозорнинг ҳудудида қоидалар бузилганини аниқлаган. Шу асосда бозорни ёпиб, савдогарларга эса пойтахтдаги бошқа, «Дордой Моторс» ҳамда  «Сари-Озон» бозорларида ўрин бериш таклиф қиилнган. Лекин «Дыйкан»нинг савдогарлари кўчишдан бош тортишган.

Муаллиф: Анна Капушенко

Видеотрансляция: Арсений Мамашев 
Журналист: Регина Им
Сурат: Данил Усманов