Дача-СУ қишлоғига «Боинг-747» қулаб тушиб, 39 киши қурбон бўлган фожеали кундан бери икки ой ўтди. Қирғизистонда ва хорижда яшаган одамлар жабрланганларга 96 миллион сом йиғиб беришди, лекин ҳукумат уларни шу кунгача қурбон бўлганларнинг яқинларига ва уй жойидан ажраганларга бўлиб бермади. Бу қишлоқдагилар ҳозир қандай қилиб яшашмоқда ва нима учун у ердан тезроқ кетишни истаяпти?
Исак Анарбаев 58 ёшда.У оиласи билан Дача-СУ қишлоғида деярлик олти йилдан бери яшайди. Анарбаев 11 боланинг отаси, бироқ ҳозир у билан икки қизи ва рафиқасигина яшайди.
Ҳалокатгача оиласини боқиш учун у уйида тандирга нон ёпиб, уни маҳаллий аҳолига сотар экан. Исак ўзи айтганидек, унинг нонини бутун кўчадагилар олар эди.
Исакнинг оиласи уйини қуриб битмаган: юқори қавати солиб битилмагани учун уйдагилар ҳозиргача ертўлада яшашади. Шу уларнинг халокат вақтида сақлаб қолганга ўхшайди.
Фалокат бўлган куни унинг оиласини қишлоққа самолёт қулаб тушгани ҳақида хабари ҳам йўқ эди. Оила раҳбари қаттиқ портлаш сабаб ташқарига чиққанда шундоққина ёнида етти ухлаб тушига ҳам келмаган ҳолатга гувоҳ бўлади.
«Мен ташқарига чиққанда ўт осмонга етгудек бўлиб ёнаётган экан. Мен қўшнимнинг уйига югуриб бориб, ўтирғичдаги одамни кўрдим. У қийқирарди. Ўлаётган экан. Мен унинг учувчи эканини тушуниб, сақлаб қолиш учун уй томонга олиб бордим», — дейди у ўша кунни хотирлаб.
Лекин у учувчини ҳам, ўз уйидан ҳужжатларни олиб чиққандан кейин қўшниларига ёрдам бергани бориб, уларни ҳам сақлаб қола олмаган.
«Набираларим қўшниларни бориб сақлайли дейишди.Қарасм қўшним Санжар ўлаяпти. Ёнида қизи билан аёли ётибди. Уларнинг бадани қаттиқ куюб кетган экан», — деди у.
Эрта билан ҳар уйдан кўчага чиққанда Исак аввал қўнилари яшаган уйларнинг вайроналарини кўрган. Тун ичида самолётлар уйнинг устидан ўтканда чўчиб уйғонган ҳолатлари кўп бўлади.
У давлат ҳалокат бўлган кундан бери унинг оиласига ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганини айтиб арзланади. Уларнинг оиласи кўнгиллилардангина гуманитар ёрдам олибди.
Энди у нон ҳам ёпа олмайди. Чунки қулаб тушган самолёт тандирини вайрон қилган. Самолётнинг бошқа парчалари ҳам сочилиб, дарахтларни,товуқхонасини ва уй томларига зарар етказган.
Бироқ Исакнинг ўзи хукуматнинг ёрдамидан умид узган. Тандирини қайта қуриш учун у қариндошларидан қарз олиб ёки банкдан насия олишни режа қиляпти. Бироқ ўзи ҳам, оиласи ҳам бу уйда узоқ қолишни истамайди.
«Тинчроқ ерга кўчсак деб умид қилаяпмиз. Бизнинг умидимиз шу холос, бошқасининг кераги йўқ», — дейди Исакнинг яқинлари.
Унинг мактаб ёшидаги қизлари Мадина ва Айсулуунинг соғлиғи фожеадан кейин бузилди. Керосиннинг хидидан боши оғриб, кўп қусган. Жисмоний соғлиғидан ташқари, қизлар руҳий жиҳатдан ҳам жабр тортишмоқда.
Қизи Мадина халигача халокат бўлган кунни унута олмайди. Қурбон бўлган қўшнилари ҳақида шеър ёзиб юради. Мадина кунларнинг бирида улар билан жаннатда кўришишига ишонади.
«Кўчира олмаймиз»
Бугунги кунда Дача-СУ қишлоғида 861 киши яшайди. Ҳар бир оила ҳалокатни хотирлатувчи шу ердан кўчиб кетишни хоҳлайди.
Бироқ Чуй вилоятининг губернатори Бактибек Кудайбергенов ҳозир қишлоқ яшовчиларига янги уларни топиб беришга ҳукуматнинг имконияти йўқлигини тан олди.
Вилоятда жабрланганларга бўлиб берса бўладиган ерлар бор. Бироқ улар ҳозир аграр йўналишда, уларга уй солиш мумкин эмас. Уни трансформациялаб, қишлоқ хўжалик категориясидан уй жой категориясига ўтказиш масаласини Жогорку Кенеш хал қилиши керак.
Бундан ташқари, ҳукумат трансформация ўтказилган кунда ҳам давлат аҳолини кўчириб, уларнинг уйининг ёнида инфратизмни таъминлаш учун давлатга вақт кераклигини таъкидлайди.
Кудайбергеновнинг айтишича, турғунлар учун эртароқ компенсация олиб бериш мақсадида давлат турк томон билан сўзлашувларни олиб бормоқда. Сўзлашувларнинг натижаси ҳақида ҳозирча ҳеч нарса айтилмаган. .
Бундан ташқари, бефарқ бўлмаган одамлар ва компаниялар жабрланганлар учун йиғиб берган 96 миллион сом ўша бўйича Фавқулотда ҳолатлар минстрлигининг ҳисобида турибди. Пулни бўлиштиришга ҳеч ким шошмаяпти.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига кўра, пулни самолёт қулаган куни яқинларини йўқотган одамлардан иборат комиссия бўлиштиради.
Ново-Павловка қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Улан Сатиев 24 мартга қадар комиссия жабрланганлар қандай ёрдам олишини аниқлаши кераклигини билдирди.
Бироқ ҳукумат олдин бир қанча марта вақтни чўзиб келган. Бунгача Сокулук районининг ҳокими Болот Саткеев Kloop.kg билан бўлган интервьюсида маблағни бўлиштириш масаласи 13 мартга хал қилинишини айтган эди.
Комиссия пулни қандай бўлиштиришни режалаштургунча жабрланганларга кўнгилли ёрдам тўплаган «Дизель» интернет-форумиинг фойдаланувчилари ўзлари тўплаган миллион сомни бўлиштириб бўлишди.
Пулнинг кўп қисмини улар биринчи навбатда қурбон бўлганларнинг яқинларига бериб, ундан кейин тўпланган маблағларни халокатдан жабрланганларга тарқатишди.
«Бу ернинг келажаги йўқ»
Қишлоқ яшовчиси Мирлан Токоев қишлоқдагиларнинг ҳеч кими энди уйини сота олмай қолганини, чунки аэропортнинг ёнида яшаш хавфли бўлиб қолганини айтди.
Дача-СУ қишлоғининг турғунлари бу ернинг келажаги йўқ деб ҳисоблашади.
Мирлан болалари ҳалигача фалокатдан кейин ўзига келмаганини айтади. Улар кўчада бирга ўйнаган марҳум дўстларини кўп эслаб, кундузи эса ҳар бир самолёт кўринмай кетгунча “кузатиб” туришар экан.
Гүлбарчин Момукееванинг оиласи — кўчиб кетсак деб кутиб юрганлардан бири. Халокат вақтида унинг уйи бутунлай вайрон бўлиб,ҳукумат унинг оиласига Бишкекнинг марказидаги квартирада яшашга имконият берган. Лекин бу вақтинча — квартира ижарага олинган, шунинг учун Гулбарчин уларга уй сотиб олишга пул берилади деб умид қилади.
Бу аёлнинг юраги тушиб қолган. 16 январда эрта билан у мактабга икки болани, ўз ўғлини ва қўшниининг Жакшилик деган боласини етказгани олиб бораётган бўлган. Лекин улар катта йўлга чиқишга улгурмай туриб қишлоқ қоронғуга беланган. Шундан кейин қаттиқ овоз чиққан. Бари куя бошлаган. Аёл нима бўлганини тушунмай, ўз уйига қараб югурган.
«Мен уйимга югурдим, чунки у ерда болаларим ва эрим бор эди. Аввал индамай югурдим, кейин эримни чақира бошладим. У вайроналар ичидан олиб чиққан кичик ўғлимни қўлимга ушлатди. Эрим қизимни ҳам кўрпадан тортиб суғуриб чиқди», — деб эслайди Гүлбарчин.
Ўз оиласини қутқаргандан кейин эри Талант қутқарувчи гуруҳга вайроналарнинг остида қолган қўшниларини излашда ёрдам бера бошлаган.Ўша вақтнинг ўзида бу уйдагилар вайронасигина қолган уйдан энг керакли буюмларни олиб чиқишга харакат қилган.
«Бу хонада ўша куни қизим ухлаб ётган », «бу ерда эса хаммомиз бор эди», — деб Гулбарчин бир вайрона ва ташландиларни, бир шунчаки бўш қолган ерни кўрсата бошлади.
Ҳозирча Гулбарчин ҳам, Талан ҳам ўзига кела олмаган. Улар қачон янги уй солиб аввалгидек яшай бошлаймиз деб кутишмоқда. Булар Дача-СУ қишлоиғда бундан кейин яшагиси келмайди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова