Президентнинг шаънини ҳимоя қилиш бўйича Бош прокуратуранинг “Заноза ва “Азаттык”қа қарши даъво аризаси кўриб чиқилмади. Иш Бишкек шаҳар судига ҳавола қилинди.
«Азаттык» радиосининг медиа-вакили Акмат Алагушев бугун суд бўлмаганини, чунки иш Бишкек шаҳар судига жўнатилганини айтди. Янги йиғиннинг муддати ҳозирча номаълум.
Алагушев президент икки ахборот воситасини маънавий зарарнинг компенсацияси қатори ундириб беришни сўраган маблағ — «ҳаддан ортиқ» деб ҳисоблайди.
«агарда судлар бундай ишларни қаноатлантирса, даъвочи эса президент бўлса, у ҳолда чиқувчи қарорларни олдиндан таҳмин қилса бўлади», – деди Kloop.kgга Алагушев.
Медиа-вакиллар аввал Ленинг район суди материалларга тўсиқ қўювчи қарорга қарши шикоят қилишга харакат қиилишди. Лекин уларнинг илтимоси ҳам Бишкек шаҳар судига ўтказилди.
2017 йилнинг март ойи аввалида Бош прокуратура Азаттык» ва «Заноза»га қарши даъво аризасини берган. Улар “ёлғон” маълумот тарқатиб, президентнинг обрўсига доғ туширишда айбланган.
Даъво аризасига турк нашриёти Haberlerдаги Омурбек Текебаев ва экс-президент Қурманбек Бакиевнинг Кипрдаги учрашуви ҳақидаги мақоланинг таржимасини чоп этилиши сабаб бўлган.
Нашрлар муҳолифатчи Омурбек Текебаевдан ҳам бу бўйича изоҳ олиб, у Бакиев билан учрашганини инкор қилган Даъво аризаси берилгандан кейин Бош прокуратура материалларни тўсиб қўйишни илтимос қилган, суд буни қаноатлантирган.
Бош прокуратура маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш ўрнида «Азаттык»дан 10 миллион сом, «Заноза»дан эса 3 миллион сом ундириб беришни талаб қилмоқда.
Муаллиф: Регина Им