Жалолобод вилоятининг Терек-Суу қишлоғида ўнинчи синфнинг ўқувчиси Жоодар Асилбеков DVD-плееридан ўйинчоқ автомобил ясади. У техникага 14 ёшидан бери қизиқади.
Асилбеков масофадан бошқариладиган ўйинчоқ машинани ясашга бир ҳафта сарфлаган. Ўйинчоқ ясаб чиқиш учун керак бўлган эҳтиёт қисмларининг барини у ўз устахонасидан олган.
«Бу машина учун мен DVD-плеер билан ёғоч қўлландим. Включатель, мотор ва 3,7 вольтлик оддий батарейкалар бор. Ғилдиракларини мен бошқа ўйинчоқлардан олдим», — дейди ёш уста.
Бунгача Жоодар турли техника воситаларини, масалан, вентилятор, ўйинчоқ карусель, кемалар ва уйларнинг макетларини ясаб юрган. Пульт бошқарилувчи машина Жоодарнинг бешинчи меҳнат маҳсули.
Унинг ишларини кўрганларнинг бари мақтаб, отасига тортганини айтишади. Унинг Асилбеков — қишлоқдаги уч ёғоч устанинг бири, ҳамқишлоқлари уни яхши кўришади.
Жоодар бўш вақтларида отасига устачилик бўйича, онасига уй ишлари бўйича ёрдам бериб туради. Келажакда у архитектор бўлишни истайди.
Матн ва видео муаллифи: Азима Нурбек кызы
Монтаж: Айбол Кожомуратов