Ҳукумат Помир қирғизларидан 10 оилани Норинга кўчириб келишни режалаштирмоқда

557

Қирғизистон ҳукумати Афғонистондан Норин вилоятига жорий йилнинг май ойида 10 оила Помир қирғизларини кўчириб келишни режалаштирмоқда. Уйларнинг ижра ҳақини маҳаллий ҳукумат ўзи тўлайди.

Ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Аманбай Кайиповнинг айтишича, таҳминан 10 оила Помир қирғизлари Қирғизистонга бу йил май ойида келади.

Яқинда Помир қирғизлари оиласи билан Норинда яшай бошлайди. Ундан кейин улар вилоятнинг беш районига — Ак-Талаа, Норин, Жумгал, Кочкор ва Ат-Баши районига кўчирилади. Уларнинг уй ҳаққини маҳаллий ҳукумат тўлайди.

Помир қирғизларини кўчириш эҳтиёжи уларнинг таълим олиш имконияти йўқлигидан келиб чиққан.

Давлат миграция хизматининг қирғизлар билан ишлаш бўлимининг раҳбари Жипар Мамбетова Kloop.kg билан бўлган интервьюда Помир қирғизларининг ҳаётига энг муносиб шароит Норин вилоятида эканини айтди. Ҳозир улар Афғонистоннинг баланд тоғли районларида яшашмоқда,

Қирғизистон ва Афғонистоннинг ҳукумат вакиллари декабрнинг сўнгида Помир қирғизларининг масалаларини хал қилиш бўйича хамкорлик тўғрисидаги ҳужжатга қўл қўйишган. Мазкур келишим Помир қирғизларининг фарзандларига ота-оналари билан бирга Қирғизистонга келиб билим олиш имкониятини беради.

Помир қирғизларининг келишига тўсиқ бўлаётган муаммолардан бири  — хорижий паспортларнинг йўқлиги. Афғонистон етакчилари бу масалани хал қилиши керак.

Ҳозирги Помир қирғизлари — афғонистонга 1575 йилдан 1930 йилгача кўчиб борган қирғизларнинг уруғлари. Улар Катта ва Кичик Помирнинг тоғларида оғир шароитда, билим олишга ва соғлиқни сақлашга шароити йўқ ерда яшашади.

Ҳозирда Помирда мингга яқин қирғиз яшайди.

Муаллиф: Эльдос Казибеков