ҚСДП ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ва 24.kg агентлигига қарши судда даъво очди

623

Қирғизистон социал-демократлар партияси (ҚСДП) ҳуқуқ ҳимоячиси Риту Карасартовани ва  24.kg ахборот агентлигини ор-номус ва обрўни ҳимояси учун судга берди.

 Ҳуқуқ ҳимоячисининг 24.kg сайтида эълон қилинган мақолага( «Регионы показали зубы партии власти») берган шарҳи даъвога сабаб бўлган. Партия юристи маънавий зарар учун партия белгилаган маблағ миқдорини билдиришни истамади.

«Майли судга бера қолишсин», – деди  24.kgнинг бош директори Асель Оторбаева.

povestka-karasartovoj

Олдинроқ Карасартова Kloop.kgга у даъвонинг сабабини аниқ билмаслигини айтганди. Унинг таҳминича берган интервьюларидан бирида президент тарафдори бўлган партиянинг коррупция ботқоғига ботгани  мэрларнинг сайлови амалга ошмаётганига сабаб бўлаётгани ҳақида айтгани даъвога сабаб бўлгани бўлиши мумкин.

«Кўплаган шаҳарларда мэр сайлови ўтмай қолди. Мен интервьюда ҚСДП ўз тарафдорларини олдинга туртаётганини айтганман. Агарда ҚСДП коррупциялашмаган депутатларни таклиф қилса, улар қўллов топган бўларди […] ҚСДПнинг номига бошқа ҳеч қандай айблов ҳам қўймаганман. Балки қизишиб кетиб, айтиб юборган бўлишим ҳам мумкин », — деди у.

Карасартова суднинг биринчи йиғини 10 мартда ўтиши керак бўлганини, лекин у бора олмагани сабабли йиғин кейинга қолдирилганини қўшимча қилди.

Социал-демократлар партиясининг юристи Таалай Усубалиев ҚСДПнинг шаънини ва обрўсини ҳимоя қилиб бериш илтимоси билан судга "24кг" ахборот агентлиги ва Рита Карасартованинг устидан даъво аризаси берганини билдирди. Партия бу учун агентлик ва фаолдан маънавий зарарни ундириб олишни кўзламоқда. Бироқ ҳозирча маблағ миқдори айтилмади. Усубалиевнинг айтишича, "24кг" ахборот агентлигига Рита Карасартова интервью бериб, партиянинг шаънига доғ туширувчи сўзларни айтган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова — иқтидордаги ҳукуматни танқиди қилиб келаётган таниқли шахслардан  бири.

У президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган конституция реформасини танқид қилиб, Конституцияга киргизилган ўзгартиришлар сабабли парлментни судга берган.

Референдумдан олдин Карасартова ўзгартиришларга қарши ташвиқот гуруҳини бошқарган. У шунингдек Марказий сайлов комиссиясидан ўтказилган референдумнинг натижаларини бекор қилишни ҳам талаб қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов