Назорат органи Атамбаевни Дача-СУ қишлоғининг ёнида қулаган «Боинг-747»даги юкка алоқаси борлиги тўғрисида маълумот тарқатганлиги учун «Ата Мекен» партиясининг юристларига қарши даъво аризасини берди. Бош прокуратура президент шаънини ҳимоя қилади.
Даъво аризаси Бишкекнинг Октярбрт район судига жўнатилди, биринчи йиғин 16 мартга тайинланди.
«Бизгf қўнғироқ қилишиб, Бош прокуратура президентнинг шаънини ҳамда хизматдаги обрўсини ҳимоя қилиш бўйича даъво аризаси берганини айтишди », — деди Kloop.kgга «Ата Мекен»нинг вакили Таалайгул Токтакунова.
Унинг айтишича, партяининг юристлари ҳозирча даъво аризасининг мазмуни билан таниш эмас. Бироқ улар даъво аризаси “Ата Мекен”нинг етакчиси Омурбек Текебаев қулаб тушган «Боинг-747» бўйича юристлар тарқатган ҳужжатлар билан боғлиқ деб таҳмин қилишмоқда.
Юристлар 1 мартдаги матбуот анжуманида Туркиянинг махсус хизматларидан олингани иддао этилган мактубни тарқатишган. Улар бу макутб қулаган самолётдаги юк президент Алмазбек Атамбаевга ва унинг турмуш ўртоғига тегишли эканини исботлашини айтишган.
Лекин Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Метин Қилич бу ҳужжатларнинг “сохта” эканини айтиб, унинг ўлкасидаги махсус хизмат бу шаклда ишламаслигини юилдирган. МХДК мазкур ҳужжатларни “ақлга сиғмайдиган нарса” деб, президентнинг аппарати эса бундай баёнотар орқали юристлар Текебаевнинг иши бўйича давом этаётган “терговга босим ўтказишни исташаётганини” билдирган.
Юк ташувчи «Боинг-747» «Манас» аэропортининг ёнидаги Дача-СУ қишлоғига 16 январда қулаб тушганда 39 киши ҳалок бўлганю
Қулаган самолётда бўлган юкнинг бир қисми чиндан ҳам Қирғизистонга аталган, лекин Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети «Боинг-747» халокат бўлган куни «Манас»да юк тушириши керак бўлмаганини билдирган. Самолётдаги юк Истанбул аэропортига бориши керак бўлган.
Муаллиф: Александра Титова