Бектур Искендер: Сўз эркинлигини қандай тўғри бўғиш керак (Алмазбек Атамбаев, қирғиз ҳукумати ва қирғиз парламенти учун инструкция)

880

Мазкур колонка «Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендернинг шахсий фикрини акс эттиради.

Қирғиз парламентининг депутатлари “Блогерлар тўғрисида қонун лойиҳаси”ни ортга

Бектур Искендер.
Бектур Искендер.

чақириб олишди чоғи.

Унда кунига бир мингдан ортиқ киши кирган барча веб-сайтларни рўйхатга олиб, уларнинг мазмунини назоратга олиш каби алжираган ғоялар бор бўлган.

Депутатларга — айниқса атамбаевчи ва бабановчи малайларга — ишончим оз бўлганидан, ҳодиқ олишга эрта деб ўйлайман. Улар бундан кейин ҳам интернетни назорат қилишга харкат қилаверишади.

Бунинг устига улар интернетга алоқадор қайсидир бир меъёрларни “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга ҳам киргизишга харакат қилишмоқда.

Лекин биласизларми? Уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

***

Бугун мен «Кыргызпатент» деб аталган муассасанинг ёнидан ўтиб бораётиб, уни президент Бакиевнинг даврида Улан Мелисбек деган киши бошқарганини эсладим. У ўша маҳалда .kg доменини назорат қилишга харакат қилган, биз эса бу қирғиз веб-сайтларига босим ўтказишнинг усули бўлиб қолади деб хавотирланаверганмиз.

Бугун эса бу кулгуни қистатади. Менга деса ҳукуматнинг бўғзига.kg домени тиқилиб қолсин, уни ўн минг марта тортиб олса ҳам энди у кимга керак?

Биринчидан, бошқа доменлар жуда кўп, иккинчидан бугун веб-сайтларга ўзи ким киради?

Ҳукумат доимо технологиядан ортда бўлади, унинг қонун лойиҳалари эса доимо динозаврнинг нажасидек кўринади. .

Видео: Қирғиз парламентининг депутати иш устида:

Ҳозир ҳам депутатлар қаёқдандир ўзларидан бошқа ҳеч ким қўлланмай қўйган “болегр” деган сўзни чуқиб топиб чиқишди.

Айтайлик, ҳукумат «Клооп» каби онлайн-нашрга босим ўтказгиси келди дейлик («блогерлар ҳақида қонун лойиҳаси» биринчи навбатда бизга зарба бўларди, чунки биз ОАВ қатори рўйхатдан ўтмаганмиз). Нима бўлибди?

Уни қандай қилишади? Бизнинг хостинг булутли, америкага тегишли ширкатда. Бизни ёпиб ташлаш харкатига омад тилаймиз.

Сайтни тўсишми? Биз «Facebook Instant» ва одамларга овозимизни етказишнинг ўнлаган бошқа йўлларини топамиз. Бундан ташқари, бугун аслида веб-сайтларнинг кимга кераги бор?

Бизни ҳуқуқий томондан ёпишадими? Биз бошқа давлатдан очиб оламиз. Шу ҳам қийинми?

Бизни ўлкадан чиқармай, интернетимизни тортиб олишадими? Кўплаган клоопчилар чет ўлкада ўқиб-ишлаб юришади. «Клооп» муҳаррири Азамат Омуралиев, масалан,  Голландияда туриб бизнинг нашр ишларини осонгина тартибга келтиради.

Озарбайжойда энг кенг тарқаган ОАВ бўлиб хорижда ишлаган «Meydan TV» ҳисобланади, ҳукумат у билан курашишга қанчалик харкат қилмасин, «Фэйсбук»да унга 400 мингдан ортиқ одам жазоланган. Озарбайжон учун бу ақл бовар қилмас камёб кўрсатгич.

Бундай мисоллар бошқа репрессив мамлакатларда ҳам бор. Подсовет диктаторларининг деярлик бари сўз эркинлигини ҳазм қила олмай тишини синдириб келишмоқда.

Қирғиз ҳукумати яна нима қила олади? “Фейсбук”ни ва бошқа ижтимоий тармоқларни ўчирадими? Ундан кейин қирғиз ҳукуматидан нима қолишини кўраман. Атамбаев ундан кейин қочадиган ерини излаши керак бўлади.

***

Шунинг учун қирғиз ҳукумати учун сўз эркинлигини бўғишнинг ягона йўли бу геноцид.

Одамларни оммавий қатли этиш  — шугина ёрдам беради. Интернетдаги бир-икки таниқли муаллифларни ўлдириш етмайди. Бакиев шундай қилиб кўрган, натижа чиқмаган.

Ала-Тоо майдонида намойишга чиққан юзлаган одамларни отиб ташлаши ҳам ёрдам бермайди, бундан ҳам ўтганмиз.

Минглаб, керак бўлса миллионлаганларни қириш керак. Мана ўшанда сўз эркинлигини бўғиш мумкин.

Кимисидир хорижий газетани ушлаб тургани учун ўлдириш керак. Хорижий сўз айтгани учун. Қозоғистонга қўнғироқ қилгани учун.

Уйида китоблари жуда кўп бўлгани учун. Банк картаси биттадан ортиқ бўлгани учун. Давлат изн бермаган мусиқани эшитгани учун.

Фақатгина тўппонча билан эмас — чўқмоқ, куракнинг сопи, ош пичоқ билан ҳам ўлдирса бўлади.

Албатта, “ҳукуматни танқид қилиш” каби оғир жиноятлар учун халқ олдида жазога тортиш керак. Майдонга илиб қўйиб, ўлигини чиритиб қолдириш керак. Бир симёғочга мени, бошқасига  — айтайликки Данияр Айтманни, учинчисига қайсидир бир устамон Айбек Баратовни  — қўрққанга яраша ҳамма қўрқувидан дир-дир титрасин.

Агарда қирғиз ҳукумати сўз эркинлигини бўғишни истаса 1970 йилларнинг сўнгидаги Камбоджа диктатори Пол Пот каби иш тутиши керак. Натижаси мана шундай бўлиши лозим:

Пол Пот бошқарган даврда Камбоджанинг Туол Сленг қамоқхонасида ўлдирилган кишиларнинг бош суяклар.
Пол Пот бошқарган даврда Камбоджанинг Туол Сленг қамоқхонасида ўлдирилган кишиларнинг бош суяклар.

Агарда қирғиз ҳукумати буни қила олмаса, у ҳолда сўз эркини ўлдира олмайди, қаердаги бир “блогерлар ҳақида қонунлари  билан” эса кетини артиб олсин.

Гапим шу.