Россиянинг НТВ каналидаги «Сен суперсан! (Ты супер)» мусиқий лойиҳасига Қирғизистондан ёлғиз ўзи иштирок этаётган ўн икки ёшдаги Урмат Мирсаканов танловнинг кейинги босқичига ўтди. Қўшиқ танловида болалар уйида ва асраб олинган оилаларда тарбияланаётган истеъдодли болалар куч синашади.
Урмат «Welcome to the show» қўшиғи билан иштирок этиб, натижада хакамлар гуруҳининг тўрт аъзосидан уч нафари унинг кейинги босқичга ўтиши учун овоз беришди.
Биринчи бўлиб россиялик қўшиқчи Ёлка, ундан кейин Маргарита Суханкина кейин Виктор Дробиш тугмани босган.
«Мен бул мульти ҳунарли боланинг футболни, сузишни, стол теннисини, рақсни яхши кўришини биламан. Бу танловга келиш у учун катта бонус. Лекин, менинг фикримча, у келажакдаги касбини танлаб улгурмаган, шунинг учун мен босганим йўқ», — деган фикрини айтди Урматга овоз бермаган хакамлар гуруҳининг ёлғиз аъзоси Стас Пьеха.
Урмат Мирсаканов 5-синфда ўқийди ва Бишкекдаги оилавий типдаги болалар уйида опаси ва укаси билан яшайди.
«Сен суперсаң!» мусиқий лойиҳада болалар уйидаги, мактаб –интернатларидаги ва асраб олинган оиладаги қобилиятли болалар куч синашади. Лойиҳага Россия, Абхазия, Озабайжон, Армания, Белорус, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Эстония, Жанубий Осетия ва Қирғизистондан иштирокчилар келгани учун халқаро деб ҳисобланади.
Урматга ҳамда бошқа танлов иштирокчиларига лойиҳанинг қўлланмас ёки сайти орқали овоз бериш мумкин.
Муаллиф: Эльвира Муратова