Умум республика тест синови ҳар йилги каби ўтади. Рўйхатдан ўтиш нархи қимматлади

759

Қирғизистонда умум республика тести (УРТ) майнинг 16сидан 20сигача ўтади. Бу йил асосий ва фан тестлари учун рўйхатдан ўтиш нархи 320 сомни ташкил қиладиган бўлди.

Билим беришга ва ўқитиш методларига баҳо бериш марказининг (бундан кейин — республика маркази) директори Инна Волькова УРТга рўйхатдан ўтиш Қирғизистоннинг барча мактабларида 6 мартдан 6 апредга қадар давом этишини айтди.

Бу йил рўйхатга олишнинг нархи 320 сомни ташкил қилди. Ўтган йили рўйхатга олиш 260 сом бўлган, лекин барча товарлар ва хизматларнинг баҳоси кўтарилиб кетгани сабабли қимматлади.

Тестга рўйхатдан ўтиш учун паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани кўрсатиш керак. Мактабни ўтган йили битирганлар рўйхатга олинган ёки яшаган еридаги билим бериш марказларида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Улар аттестатни ва мактабдан олган маълумотномани кўрсатишлари керак.

Агарда Баткенда рўйхатдан ўтган бўлиб, Бишкекда яшангиз ва пойтахтда тест учун рўйхатдан ўтсангиз, уни рўйхатдан ўтган ерингизда ўтасиз.

Шунингдек 3х4 ўлчамидаги икки сурат керак.

Тест синови майнинг 16сидан 20сига қадар республика бўйича икки босқич билан ўтади.

Ҳар бир босқич икки кун давом этади.

Кейинров тест синови 20 июндан кейин умум тест синовига муҳим сабаблар боис қатнаша олмай қолганлар учун ўтказилади.

Асосий тест барча абитуриентлар учун мажбур. Предмет тестлари айрим мутахассисликлар учун мажбурий.

Барча тестлар икки тилда  — қирғиз ва рус тилларида — абитуриентнинг танловига кўра бўлади.

Олий ўқув юртларига топшириш учун энг паст балл  — асосий тест бўйича 110 ва предмет тести бўйича 60.

Волькованинг айтишича, бу йил тестлар бўйича ҳеч қандай янгилик киритилмайди. Лекин энди абитуриентлар тест ҳақида тушунча олиш учун республика марказининг www.testing.kg сайтида бепул тестдан ўтиб кўрса бўлади.

Волькова битирувчиларни ва уларнинг ота-оналарини тестларнинг жавобларини сотиб олишдан эътиёт бўлишга чақирди.

Унинг айтишича, ўтган йилги тестларнинг жавоблари битирувчилар бу йил топширадиган тестларга тўғри келмайди.

Волькова ўқувчиларнинг телефон олиб келмаслигини илтимос қилди, чунки бари бир тестга кириб бораётганда уларни олиб қўйишади.

Агар битирувчи телефонни тест вақтида фойдаланса, у дисквалификация қилинади, кейинги тест синовига эса кейинги йилгагина топшира олади.

Волькова телефонлар ўчирилмаслигини, чунки бу ҳуқуқий жиҳатлар билан боғлиқ эканини қўшимча қилди.

Волькованинг айтишича, тестдан ўтишни мактаб ўқитувчиси бўлмаган, махсус ўқитувдан ўтган одамлар назорат қилишади.

Бундан ташқари Волькова тестда ўқувчилар асосан матнни ўқиш ва тушунишга келганда қийнала бошлагнанига эътибор қаратди.

«Бизда тушуниш жиҳатидан жуда катта қийинчиликлар бор. Бу ўқувчиларнинг сўз бойлиги озлиги билан боғлиқ  — болалар китобни оз ўқишяпти. Бу бизни қаттиқ хавотирлантирмоқда. Шунга эътибор қаратиш керк», — деди у.

Бу йил УТРни 50 мингдан ортиқ битирувчи топширади. Олий ўқув юртлари учун 5700 бюджет ўрни ажратилади.

Муаллиф: Анна Капушенко