Евроиттифоқ Текебаевга алоқадор вазиятни кузатиб туради

793

Европа Иттифоқи қамоққа олинган муҳолифат етакчиси Омурбек Текебавенинг ишини кузатиб туради. У 2010 йилдаги “Мегаком” ширкатининг сотилишига алоқали “Товламачилик” ва “Коррупция” бйўича тергов ишлари битгунга қадар икки ойга қамоққа олинган. Депутат ўзи ва унинг тарафдорлари бу ишни “сиёсий босим” деб ҳисоблашади.

Евроиттифоқнинг Хорижий ишлар ҳамда хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилининг матбуот котиби  Мая Косьянчич «Озодлик» радиоси билан бўлган суҳбатида “Ата Мекен”нинг қамоққа олинган депутати Омурбек Текебаевнинг иши бўйича ҳодисаларга Евро Иттифоқ диққат билан назар солиб туришини  айтди.

Мая Косьянчич. Сурат: European Western Balkans
Мая Косьянчич. Сурат: European Western Balkans

У Евроиттифоқ Қирғизистоннинг ҳозирги ҳукуматидан терговни ва судни халқаро стандартларга мос тарзда олиб борилишини кутаётганини билдирди.

«Президент Алмазбек Атамбаев яқинда Брюсселга борганда ЕИ раҳбарларини Қирғизистон демократиянинг олий андозаларини ҳурмат қилишини вапрезидентлик сайловини очиқ-ошкор, адолатли ўтишига барча харакатлар сарфланишига ишонтириб ўтган. Биз учун республикадаги вазиятларни кузатиш муҳим», — деди у.

Унинг айтишича, қоидалар сақланмаса бу иш бутунлай муҳолифатга тазйиқ кўрсатиш учун сохталаштирилганига далил бўлади.

«Агарда Текебавени қамашда сиёсий асос бўлса, бу ўлкадаги демократиянинг ривожланишига хавф туғдириши мумкин», — деди у.

ЕХХТнинг Парламент ассамблеяси ҳам Текебаев ишига назар солиб туришини билдирди.

Текебаев «Мегаком» алоқа оператори билан боғлиқ “Товламачилик” ва “Коррупция” бўйича гумонланиб қўлга олинган. Иш россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг кўрсатмаси билан қўзғалган, у Текебаевга қўллов кўрсатиш ва “Мегаком” акцияларини ўтказиб бериши учун 1 миллион доллар берганини даъво қилмоқда.

Депутатнинг ўзи буни инкор қилмоқда ва унинг тарафдорлари бу ишни “сиёсий босим” деб ҳисоблашмоқда.

Бироқ Россия президенти Владимир Путин билан бирга ўтказган матбуот йиғинида президент Алмазбек Атамбаев Текебаевнинг ишида ҳеч қандай сиёсат йўқ деб билдирди.

Текебаев билан Атамбаевнинг ўртасидаги тортишув «Ата Мекен»нинг етакчиси ва собиқ Вақтли ҳукумат аъзоларининг бири қисми президент билан Конституцияга киритилувчи ўзгартиришлар бўйича фикр келишмовчиликлари туғилганда бошланган.

Шунга қарамай, ўзгартиришлар 2016 йилнинг 11 декабрида референдумда қабул қилинган.

Муаллиф: Александра Титова