Баткен вилоятининг Қадамжой районининг 100га яқин турғунлари норозилик акциясига чиқди. Норозилик акциясига чиққанлар катта юк ташувчи автомобилларни “қотиллар” деб аташмоқда, сабаби охирги ойларда улар туфайли икки маҳаллий турғун ҳалок бўлиб, бир уй тўлиғи билан бузилиб кетган.
Норози бўлган аҳоли “Бензин ташувчи “қотиллар”нинг эгаларини жавобгарчиликка тортинглар!” деганплакатлар билан чиқишди. Норозилар катта юк ташувчи автомобиллар ўтувчи йўлни тўсишга харкат қилишди, лекин маҳаллий РИИБнинг ходимлари бунга йўл қўйишмаган.
Маҳаллий турғунларни норозилик акциясига чиқишга катта юк ташувчи автомобиллар иштирокидаги йўл ҳалокатларининг кўплиги мажбур қилди. Маҳаллиф фаол Эрали Зайлапов охирги икки ой ичида икки йўл ҳалокати бўлиб, ундан икки турғун ҳалок бўлиб, бир уй тўла вайрон бўлганини билдирди.
«Икки-уч кун аввал трассанинг 123-километрида қирқ тонналик мой ташувчи автомобил оғдарилиб кетди. У йўлдан чиқиб кетиб, йўлнинг бўйида кетаётган икки маҳаллий яшовчиларни уриб кетган. Улар воқеа жойида ҳалок бўлишган. Бир ой аввал йўлнинг айни ўша ерида яна бир ҳайдовчи мой ташувчи автомобилни бошқариб бораётиб бурилишда бўлган уйни уриб кетган. Уй тўлиғи билан бузулди. Бир йил ичида ўша уйга учинчи марта юк ташувчи автомобил урилиб кетиши», — деди у.
Норозилар билан Қадамжой районининг ҳокими, унинг ўринбосари ва ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари учрашишди. Амалдорлар яшовчиларнинг талабларини қараб чиқиб, тегишли чора кўришга ваъда беришди.
Яшовчилар уч талабни қўйишди:
Ўш-Баткен трассасидаги юк ташувчи катта автомобиллар ўтувчи участкани ёпиб, Сўх ўзбек анклавидаги қишлоқ орқали ўтган эски трассадан ўша маршрутни ажратиб бериш;
Ўш-Баткен трассасининг 123-километридаги йўлнинг сифатини ўрганиб, уни унчалик тик бўлмайдиган қилиб таъмирлаш;
Ўш-Баткен трассасининг 123-километрида йўл халокатларидан жабрланганларга компенсасия тўлаб бериш.
Қадамжой районининг ҳокими Акрам Мадумаров Kloop.kg билан бўлган интервьюсида барча талаблар эътиборга олинганини ҳамда Транспорт минстрлиги норозилик акцияси ҳақида хабардор эканини айтди.
«Ҳозирча биз ҳеч нарсага аниқ ваъда бера олмаймиз. Чунки анклав орқали ўтган Ўш-Баткен эски трассасини зудлик билан очиш мумкин эмас, буни ўзинглар ҳам тушуниб турибсизлар. Биз йўл халокатлари кўп бўлаётганини кўриб турибмиз, лекин йўлнинг очилиши тўғрисида қарор давлат даражасида бўлиши керак», — деди у.
Ўш-Баткен трассаси 2014 йилдан 2016 йилга қадар Евроиттифоқнинг грантига қурилган Кок -Талаа қишлоғида Ўш-Баткен трассасидаги 15 километрлик ҳудуднинг қурилиши ҳомийлардан етти миллион 200 минг евро талаб қилган.
Олдин трассанинг шундай йўналиши Ўзбекистон ҳудуди — Сўх анклави орқали ўтар эди, Сўхликлар ва маҳаллий амалдорлар қирғиз ҳайдовчиларининг йўлини чегара муаммолари сабаб ёпаверишар эди. Янги трасса чегара масалаларини ҳал қилишга мўлжалланган.
Муаллиф: Акилай Каримова