Нурсултан Назарбаев Нобель мукофотига кўрсатилди. Еттинчи марта

865

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «атом қуролини йўқ қилиш ҳаракатлари учун» Нобель мукофотига тавсия қилинди. Шу билан бирга атом қуролидан бош тортишга чақиргани учун қозоқ рассоми Карипбек Куюков ҳам мазкур мукофотга тавсия қилинган.

Назарбоевнинг номзодини Швейцариянинг илмий-текшириш институтининг раҳбари Алин Варе кўрсатиб, уни шотландиялик сиёсатчи Билл Кидд қўллаган.

«Ядро қуролни бекор қилиш ҳаракатлари учун» Алин Варе Нобель мукофотига икки кишини Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни ва қозоқ рассоми Карипбек Куюковни кўрсатди. Мукофотга шунингдек, «Global Zero» ташкилоти ҳам «ядро қуролни йўқ қилиш бўйича ҳаракатлари» учун кўрсатилди.

Илтимосноманинг муаллифлари Нобель мукофоти дунё миқёсида ядро қуролга қарши ҳаракатни қўллайли деб ҳисоблашади.

Курчатов шаҳри. Семей ядро полигони. Сурат: Александр Лискин/РИА новости.
Курчатов шаҳри. Семей ядро полигони. Сурат: Александр Лискин/РИА новости.

СССР вақтида Қозоғистон ҳудудида ядро қуроли синалган. 1991-йили Нурсултон Назарбоев Семей атом полигонини ёпган.

1992-йили Қозоғистоннинг президенти Лиссабон шартномасини имзолаган — шу билан бирга Қозоғистон Совет иттифоқидан қолган ядро дүрмөт учтардан бош тортган.

Кейинги ўн йил ичида Қозоғистондаги ядро қуроли йўқ қилиниб ёки бошқа ўлкаларга чиқарилиб турилган. 2008-йили Назарбоев ядро қурол билан курашгани учун Нобель мукофотига кўрсатилган.

«Полигонни ёпиб, ядро қуролидан бош тортган Қозоғистон бутун дунёга енгил нафас олишга имкон берди деб ҳисоблайман. Бундай давлатда қанча қурол бўлганини тасаввур қила оласизларми? Шунинг барчаси кимнидир қўлга ўтиши мумкин эди. Бугун мен президентман, эртага бошқа киши президент бўлади. Менинг давлатим бошига ким қандай ният билан келади ва мамлакатим нима бўлади?», — деган Назарбоев 2016-йили ядро полигонларининг ёпилиши тўғрисида.

Нурсултон Назарбооев шу билан еттинчи марта Нобел мукофотига кўрсатилмоқда. Ҳозирча Нобель мукофотларидан бирортаси ҳам Қозоғистон президентига берилмаган. Олдин Назарбоевни мазкур мукофотга қуйидаги ҳаракатлари учун кўрсатиб келишган:

  • 2006-йили — «тинчликни ва халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси» учун.
  • 2008-йили — «ядро қуролларини тарқатмасликка қўшган ҳиссаси» учун.
  • 2009-йили — «сталин қатағонига учраган одамларни қўллагани» учун.
  • 2010-йили — «Семей ядро полигонини ёптиргани» учун.
  • 2011-йили — «ядро қуролдан бош тортишга ва тинчликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси» учун.
  • 2012-йили — «тинчликни ва дўстликни тарғиб қилгани, миллатлар аро дўстликни мустаҳкамлагани ва ядро қуролдан бош тортгани бўйича дунё ташаббуслари» учун.
Сурат: VOX POPULI.
Сурат: VOX POPULI.

Карипбек Куюков — ядро қуроли йўқ дунё учун курашган «АТОМ» лойиҳаси номли халқаро компаниянинг фахрий элчиси. Рассом БМТнинг тадбирларида нутқ сўзлаб, ядро қуролдан бош тортишга ундаб келган.

Онаси ҳомиладор бўлган вақтда радиация таъсири туфайли Куюков икки қўлсиз туғилган. Ўз расмларини эрди ва оёқлари билан чизади.

2016-йили Нурсултон Назарбоев хавфсизлик бўйича саммит вақтида АҚШ президенти Барак Обамага Куюковнинг «Портлаш» номли расмини совға қилган.

Сурат: VOX POPULI.
Сурат: VOX POPULI.

Рассом Қозоғистоннинг Семей вилоятининг Егиндибулак шаҳрида 1968-йили — қозоқ далаларида биринчи ядро синови ўтказилган кундан 15 йил ўтгандан сўнг туғилган. 1949-йилдан 1989-йилгача Семей вилоятининг ядро полигонида камида 468 синов ўтказилган.

Семей атрофидаги шаҳарлар билан қишлоқларнинг яшовчилари ядро қуролнинг хавфи тўғрисида билишмаган. Синовлардан кейин ўнлаган йиллар давомида Қозоғистонда туғилган болаларнинг ривожланишига радиация таъсир қилган.

«Мен ўзим каби болалар билан улғайдим. Ҳаммамизнинг аҳволимиз бир ҳил. Кейин интернатдан чиққанда биз ҳаммадан бошқача эканлигимизни сезишга тўғри келди», — дейди болалиги тўғрисида рассом.

Сурат: Global Zero.
Сурат: Global Zero.

Карипбек Куюковнинг асарлари ва фаолияти ядро қуроли билан курашишга бағишланган.

Нобель мукофотига кўрсатилган «Global zero» ташкилоти — халқаро ядро қуролга қарши ҳаракат, унинг мақсади — 2030-йили барча ядро қурол-яроқлари йўқ қилинди. Ҳаракатни 200дан ортиқ сиёсий арбоблар қўллайди.

Муаллиф: Мадина Машанло