Бишкек яшовчисини тўнаб кетган милиция ходимига қарши иш қўзғалди

642

Милиция икки таниши билан бирга Бишкек яшовчисидан 10 минг сом тўнаб олган назорат милиция бошқармасининг инспекторини қўлга олди. Қўлга олинган ходимларга қарши иш қўзғалиб, ўзи вақтинча ушлаш изоляторига киритилди.

Жиноят 14-февралда Бишкекда бўлган — Назорат милиция бошқармасининг (НМБ) вакили Таалайбек Бугубаевнинг сўзларига кўра, уларнинг ходими яна икки киши билан бирга Бишкек яшовчисидан 10 минг сом тўнаб олгани учун қўлга олинди.

«Талончилик бўйича гумон билан 1991-йили туғилган Жениш номли йигит қўлга олинган. У жиноят вақтида Максат ва Диор билан бирга бўлганини айтган. Шундан сўнг Максат НМБнинг ходими эканлиги аниқланган», — деб билдирди НМБ.

НМБ ваилининг сўзларига кўра, уларнинг ходими вақтинча ушлаш изоляторига киритилиб, унга нисбатан қароқчилик бўйича жиноий иш қўзғалди.

«“Талончилик” моддаси бўйича иш қўзғалди, уч гумондор ҳам қўлга олинди, уларнинг бири ҳақиқатдан ҳам бизнинг ходим бўлиб чиқди, у меҳнат таътилида экан», — деди Бугубаев.

«К-Ньюс» нашрининг ёзишича, қароқчилик милиция ходимининг зўравонли ги билан бирга бўлган — жабрланган фуқарони жиноятчилар автомашинага мажбурлаб тушириб олиб гиёҳванд модда солиб қўямиз деб қўртитиб, пул тўнашган.

«[…] Номаълум уч киши уни Бишкек кўчаларининг бирида тўхтатиб, чўнтагидан ёки уйидан гиёҳванд модда топиб олишларини айтиб таҳдид қилиб, 10 минг сомини тортиб олишган», — деб ёзади нашр.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева