Бишкек мэрияси йўл халокатининг олдини олиш ҳамда ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини сақлаш учун Тинчлик проспектига темир-бетон тўсиқларни ўрнатади.
«Бишкекасфальтсервис» муниципал идораси Тинчлик проспектига металл ва темир-бетон тўсиқларни ўрнатиб, проспект бщйлаб йщлнинг икки тарафидаги ариқларни ўнглайди.
Ишчилар йўл ўртасига безак сифатида тикилган гулларни олиб ташлашди. Куприқнинг остига 90 темир-бетон тўсиқ ўрнатилмоқчи.
«Тўсиқлар ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини ҳамда йўл-транспорт ҳалокатларининг олдини олиш учун ўрнатилмоқда», — деб билдиради мэрия.
Шунингдек, олдиндаги мавсум учун Ипак йўли просппктидан давлат резиденциясига қадар бўлган ариқлар таъмирланиб, янгилари қўйилади.
Бу ҳудуддаги ишлар февраль охиригача тугатилади.
Муаллиф: Айдай Эркебаева