Бишкек мэри Албек Ибраимов ваъдасига қарамай, қурувчилар «Слоники» паркида қурилиш ишларини бошлашди. Маҳаллий турғунлар бунга қарши чиқиб, қурилиш ишларини тўхтатишга қайтадан ҳаракат қилишмоқда.
Маҳаллий яшовчилар Айний ва Алиаскар Токтоналиев кўчаларининг кесилишидаги «Слоники» паркида «TS-Group» қурилиш компаниясининг ишчилари қазиш ишларини бошлашганини хабар қилишди. Январнинг бошида тинч митингда мэр Албек Ибраимов боғ сақланиб қолади деб ваъда берган.
«У ерга ҳеч нима қурилмайди, сабаби рухсат йўқ», — деган у.
«Шаҳар ташаббусчилар» фондининг раҳбари Раушана Саркеева қурувчи ишхона парк ерини қурилишга мослаштира бошлашганини фейсбукда ёзди.
«Қурувчилар вакиллари қурилиш бўйича рухсатни кўрсатишмади. Бу эса қурилиш ноқонуний эканлигини билдиради», — деб ёзди у.
«Слоники» сквери ёнидаги уйларнинг бирида яшаган Нина Чернишова Kloop.kgга воқеа бўлган жойга келган мэриянинг ва «Бишкек бош архитектура»нинг вакиллари қурилиш ноқонуний эканлигини тасдиқлашганини айтди.
«Мэр ўзи қайта сайланган уни бу майдонда қурилиш ишлари олиб борилмаслигини айтган. Бу ерда бизга футбол, баскетбол, волейбол учун махсус асфальтланган майдонча бор, шуларнинг барчасини бузишди. […] Торни олиб, ўз устунларини қўйиб, фил шаклида ясалган бетон ҳайкалларни олишмоқда», — деди Чернышова.
«TS-Group» компаниясининг раҳбари Мирлан Рискулов январнинг бошида қурилиш режалаштирилаётганини, сквернинг ўрнида мэриянинг топширмаси билан волейбол майдони қурилишини айтган.
Директор районнинг эскизини кўрсатиб, паркнинг ўрнига бино қурилмай, уни қайта таъмирлашини айтган. Унинг сўзларига қараганда, дарахтлар ҳам қайта таъмирлаш учун кесилган.
Бироқ кейин барии бир бино қуриш режалаштирилаётганини, жониворларнинг фигуралари эса «тежамкорлик билан» жойлаштирилишини айтган.
Прокуратуранинг текшируви
Маҳаллий яшовчилар ариза билан шаҳар прокуратурасига мурожаат қилишган. Уларнинг аризасига жавоб қатори қурилишнинг қонунийлиги текширилган.
Прокуратура ижара шартномасини тузишда Бишкек мэрияси ер кодексини ва Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари қарорини бузганини аниқлаган.
Қурилиш компаниясининг рухсати бўлмагани сабабли лойиҳа «Бишкек бош архитектура» билан келишилмаганига қарамай, унинг топшириғи билан «Зеленстрой»нинг ишчилари 57 туп дарахтни кесишган.
Бу факт бўйича шаҳар прокуратураси иш қўзғаб, «Бишкек бош архитектурага» ноқонуний бузишни кечиктирмай тўхтатишни, давлат экотехинспекциянинг Бишкек бўйича бошқармасига ноқонуний қурилишни тўхтатишни талаб қилган буйруқ жўнатган.
Муаллиф: Рустем Ильясов