"Инфратузим 30 йилга ортда қолмоқда". Қирғизистондаги тоғчанғи спортида нималар бўляпти?

655

24 ёшдаги Тимур Губаев тоғ чанғи спорти билан болалигидан шуғулланади. Унинг альпинист отаси ўғлини икки ёшида чанғига тургизиб, харакатини шунга мослашга ва эпчилликка ўргата бошлаган.

Ҳаёти давомида Тимур Қирғизистон номини ҳимоя қилган ўнлаган маҳаллий ва халқаро мусобақаларда иштирок этган. Барча муваффақиятларининг ичидан у учтасини алоҳида таъкидлаб ўтди: маҳаллий чемпионатдаги 1-ўрин, Россия чемпионатидаги 4-ўрин ва Европа кубогидаги 7-ўрин. Олмотада яқинда бўлган Универсиадада қирғиз жамоасининг энг яхши кўрсаткичини ҳам Тимур таъминлади — у сноубордкросс бўйича 16-ўринни олди.

Спортнинг қишки турлари билан шуғулланиш кўп ҳаражат талаб қилса ҳам, Тимур спортчилар ўз-ўзини таъминлаши керак деб ҳисоблайди. Қирғизистон спортчилари Универсиадага умумий формасиз, яхши анжомларсиз борганини «Бешинчи канал» намойиш қилгандан сўнг давлат номига дўлдай ёққан танқидий фикрларга у қўшилмайди.

24 ёшдаги Тимур — Марказий Осиёда миллий сноуборд федерациясининг энг ёш президенти. У давлатнинг имконияти кам эканлигини тушунади ва анжомларга кетган ҳаражатни кўтарувчи ҳомийларни кўп ҳолларда ўзи излайди.

Тимур спортчилар ўзини-ўзи таъминлаши керак деб ҳисоблайди.
Тимур спортчилар ўзини-ўзи таъминлаши керак деб ҳисоблайди.

Давлат унга чипта билан яшаш ҳақини тўлаб берса бўлди. «Ҳомийларнинг грантларига биз [Сноуборд федерацияси] анжомларни сотиб олиб, ўзимиз шуғулланамиз. Давлат бизга пиджак олиб беришга мажбур эмас. Ҳақиқатдан Европада шундай деб ўйлайсизми?» — деб сўради у.

***

Тимур Қирғизистон об-ҳавоси тоғ чанғи спортини ривожлантиришга мос, бироқ инфратизим етарли эмас деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, спортнинг бу турини ривожлантириш учун кўп пул керак эмас, режалаштиришнинг ҳаммага мансуб стандартларинигина ҳисобга олиш керак. У Қирғизистонда бу стандартлар сноубординг мактабларигача сақланмай келаётганини айтди.

Тимур Қирғизистон об-ҳавоси тоғ чанғи спортини ривожлантиришга мос. Сурат: Эдил Байизбеков.
Тимур Қирғизистон об-ҳавоси тоғ чанғи спортини ривожлантиришга мос. Сурат: Эдил Байизбеков.

Қирғизистонда спортнинг қишки турлари бўйича катта мусобақаларни уюштирса бўлади, бироқ Тимурнинг сўзларига кўра, бунинг учун пул ва стандарт сақланиши зарур. «Бизга ички спорт, кўникмаларга ўргатиш етарли эмас, машғулотни тоғда эмас, трамплинлари бор махсус трассада ўтказиш керак. Спортчи 12 метрли трамплиндан сакрашга тайёр бўлиши керак. Бизда бундай нарсалар йўқ», — дейди у.

Павел Вакурин дунёнинг ўндан ортиқ ўлкасида бўлиб, Ванкувернинг энг яхши трассаларида чанғи учган.
Павел Вакурин дунёнинг ўндан ортиқ ўлкасида бўлиб, Ванкувернинг энг яхши трассаларида чанғи учган.

Сноубордчи Павел Вакурин ҳам халқаро ўйинларда Қирғизистон номини ҳимоя қилиб келган. У дунёнинг ўндан ортиқ ўлкалари бўлиб, Ванкувернинг энг яхши трассаларида чанғи учган. У Қирғизистондаги инфратизим 30 йил ортда қолганига ўкинади: махсус бурилишлар ва рамплинлар йўқ, йил давомида шуғулланишга шароит йўқ.

У спортчи барчасини ўзи сотиб олса бўлади деган Тимурнинг фикрини қўлламайди. Тоғ чанғи спорти — қимматга тушадиган ўйин. Снегоход (қорда юрар) билан тоққа чиқиш учун беш минг сом тўлаш керак, арқон билан кўтарилсанг — минг сомга яқин. «Арқон, йўлга абонемент, махсус иссиқ кийим, яшаш учун жой — буларнинг барчаси қиммат тушади», — деб тушунтирди Павел.

Кирилл Иргисцев 13 ёшидан бери чанғи учади. Сурат: Эдил Байизбеков.
Кирилл Иргисцев 13 ёшидан бери чанғи учади. Сурат: Эдил Байизбеков.

Бироқ спортчилар сўнги беш йилда тоғ чанғи базаларининг инфратизими анча яхшиланди деган фикрда: янги меҳмонхоналар қурилиб, овқатланиш жойлари пайдо бўлиб, анжомларни ижарага олиш анча қулай бўлиб қолди.

«Ак-Таш» тоғ чанғи базасининг бошқарувчиси, чанғичи Кирилл Иргисцев Совет иттифоқи даврида Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйича СССР терма жамоасида шуғулланаётган вақтини хотирлади. Бироқ Иттифоқ қулагандан сўнг молиялаш тўхтаб, спортчиларнинг машғулотлар учун ўз ёнидан пул тўлашга имконияти етмай қолди.

Кирил Иргисцев ўлка спортнинг ривожланишига қизиқмаяпти деган фикрда. Сурат: Эдил Байизбеков.
Кирил Иргисцев ўлка спортнинг ривожланишига қизиқмаяпти деган фикрда. Сурат: Эдил Байизбеков.

Иргисцев Қирғизистоннинг тоғли жойларидаги имкониятларга қарамай, умумий ўлкада спортнинг қишки турларини ривожлантиришга қизиққанлар кам деб ҳисоблайди. «Чиройли табиатимиздан ташқари бизда чет ўлкалик меҳмонни лол қолдирадиган нарсалар оз», — дейди у.

Муаллиф: Александра Титова