«Болалар дунёси » савдо марказининг ёнида жойлашган «Дордой-Сити» қурилиш объектида беш метрлик баландликдан қулаб тушган беш қурувчи касалхонага етказилди.
Воқеа Бишкекдаги Гоголь кўчаси билан Чуй проспектининг кесилишида 15:20да бўлган. ФҲМнинг матбуот хизматини вакили Элмира Шерипова жабрланганлар 4-шаҳар касалхонасига етказилганини хабар қилди.
«Бешинчи қаватдагилар бетон тўлдириб қўйишаётган экан. У тўртинчи қаватнинг бетон тўсиғидан қулаб тушибди. Жабрланганлар №4-шаҳар касалхонасига етказилди », – деб билдирди Элмира Шерипова. Кейинчалик ФҲМ бинонинг 5-қаватидаги плита қулаб тушганини аниқлади.
Соғлиқни сақлаш минстрлигининг матбуот хизматининг маслаҳатчиси Елена Баялинова жабрланганларнинг тўрт нафари №4-шаҳар касалхонасига, бири миллий госпиталнинг нейротравматология бўлимига етказилганини билдирди.
Мазкур шаҳар касалхонасининг вакиллари жабрланганларнинг учи реанимацияда, бири тиббий текширувдан зтаётганини хабар қилишди.
Муаллиф: Чингиз Асангулов
Сурат: Азамат Каработоев