Прокуратура собиқ премьер-министр Чудиновни 11 йилга қамашни сўради

579

Давлатайблови собиқ  премьер-министр Игорь Чудиновни ҳамда унинг ўринбосари Искендер Айдаралиевни 11 йилга қамашни илтимос қилди. Ишнинг бош ижрочиси бўлган собиқ депутат Карганбек Самаковни 19 йилга қамашни сўрамоқда. Амалдорлар 262 гектар ерни ноқонуний  трансформациялагани учун айбланмоқда.

Октябрь район судидаги музокара вақтида прокурор собиқ ҳукумат раҳбари Чудиновни, собиқ биринчи вице-премьер Айдаралиевни ҳамда собиқ қишлоқ хўжалиги министри Арсланбек Ногоевни, ҳар бирини 11 йилга озодлигидан ажратишни сўради.

Ишнинг бош фигуранти, собиқ депутат Карганбек Самаковни 19 йилга, унинг фарзанди Кубаничбек Самаковни 18 йилга қамоққа олиш сўралмоқда.

Собиқ депутат Самаков 2008 йилдаги аҳоли пунткдаги ерлар категорияда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган Байтик, Лебединовка ҳамда Кара-Жигач ҳукуматининг участкаларини ноқонуний трансформациялашига алоқадор жиноят иши бўйича ўтмоқда.

Самаков трансформацияланган ерларни қиммат баҳода олиб сотганликда айбланмоқда. Терговнинг таҳмини бўйича бу ишда унга ҳокимиятлан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиев ёрдам берган.

Ерни трансформациялаш бўйича ҳужжатга Айдаралиев билан Чудинов имзо қўйишган. Улар ноқонуний қарор чиқаришда айбланмоқда.

Чудинов ўзи мазкур ҳужжат унга уч инстанцияни ўтгандан кейин келган ва у ерларнинг трансформацияланиши қонуний бўлган деб ҳисоблайди.

«Ҳукумат ернинг кимга тегишли эканини текшириб, бари қонуний эканини аниқлаган. Шундан кейингина, у қарор менга қўл қўйишга берилган. Биз бўлгани ерларни бир категориядан бошқага ўтказганмиз. Бу қарор ерни бир эгаликдан бошқа иккинчисига ўтказиш дегани эмас», — деб ҳисоблайди Чудинов.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Вечерний Бишкек