Туркманистоннинг ҳозирги президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат раҳбарини сайлашда деярли 98 фоиз овоз олди. У ўлкани яна етти йил бошқаради.
Туркман МСКнинг маълумотига кўра, Бердимухамедов сайловчиларнинг 97,69 фоиз овозига эга бўлди.
Ўлка тарихида биринчи марта сайлов рақобат билан ўтганига қарамасдан, сайловга келганларнинг кўпчилиги (аҳолининг 97 фоизи) Бердимухамедов учун овоз беришди.
Ҳозирги президентдан ташқари сайловда саккиз нафар номзод иштирок этган, бироқ уларнинг кўпчилиги сиёсат билан ҳеч қанчон шуғулланмаган ва халққа танилмаган.
Энди Бердимухамедов ўлкани етти йил бошқаради. 2016-йили у президентнинг ҳукуматнинг муддатини беш йилдан етти йилгача узайтирган ўзгартиришларни конституцияга киритган.
Ёши томондан ҳам чеклов олинган — энди 70дан ошган киши ҳам президент бўла олади. Ҳозир Бердимухамедов 59 ёшда.
У Туркманистонни 1991-йилдан бери бошқариб келган вафот этган президент Сафармурот Ниязов вафот этгандан сўнг 2007-йили ҳукумат бошига келган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова