Сарпашев Бакиевнинг кўчмас мулки бўйича тергов тугагунча ДРХ раҳбари хизматидан вақтинча четлатилди

595

Давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Тайирбек Сарпашев бир ойга ўз ваколатларини топширди. У шу муддатда маҳкамалар аро комиссия Максим Бакиевнинг мулкини ҳибсдан чиқаришда унинг айби бор-йўқлигини текширишади деб ҳисоблайди.

Сарпашевнинг ўзи бир ойгача ваколатларини топшириб туришга қарор қилганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу орада Максим Бакиевнинг ер участкасига тегишли масалаларнинг барчаси ҳал қилиниши керак.

У бу масалани сиёсий тус олмоыда деб ҳисоблайди. Сарпашев Максим Бакиевнинг ер участкасини ҳибсдан чиқариш масаласини кўтаришдан ким манфаатдор эканини таҳмин қилаётганини айтди, бироқ аниқ фамилияларни айтмаган.

«Бу жойда энг катта сиёсий кучлар ҳаракат қилмоқда, орасида президентликка номзодлар ҳам бор деб ўйлайман. Улар сайлов эскича, қонунбузарликлар билан ўтишини хоҳлашади шекилли», — деди у.

Ҳукумат маҳкамалар аро комиссия тузди, у Максим Бакиевнинг ерини ҳибсдан чиқарилишига боғлиқ Сарпашевни хизматдан четлатиш тўғрисида бош прокуратуранинг таклифини қараб чиқмоқчи. Комиссия бир ой ишлаб, Сарпашевни хизматдан четлатиш масаласини ҳал қилади.

Бош прокуратура Сарпашевни Скрябин кўчасидаги 45-45а манзилидаги кўчмас мулкини қамоқдан чиқарганда қонунни бузди деб айбламоқда. Бош прокуратура маълумотига кўра, бу мулк Ульяна Пакка тегишли, уни ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевдин ўғли Максим Бакиевнинг «ишончили одами» дейишади.

Максим Бакиевнинг мулкини қамоқдан чиқаргани учун Сарпашевни хизматдан кетишини парламентдаги «Республика — Ата-Журт» фракциясидан Омурбек Бабанов ҳам талаб қилган, у ҳам бу йил охирида президентликка номзодлигини қўяди деган тахминлар бор.

Сарпашев ўз айбидан тониб, Максим Бакиевнинг ери ҳибсга олинган эмас деб ҳисоблайди.

«Скрябин кўчасидаги 45-45а манзилидаги ер участкаси нима учун қамоққа олинмаганини тергов текширади деб умид қиламан. 1,28 гектар майдондаги ер участкасига қайта рўйхатга олиш вақтида ҳибс қилинмаган», — деди у.

Тайирбек Сарпашев 2015-йилнинг ноябридан бошлаб Давлат рўйхатга олиш хизматига раҳбарлик қилади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова