Тошкент ҳаво майдонига 25 йилдан сўнг биринчи марта Душанбедан йўловчи ташувчи самолёт келиб қўнди. Ўзбекистон билан Тожикистон орасидаги авиақатновлар 1993 йилдан бери тўхтаган эди.
Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси самолёти Тошкентга 10 февралда келиб қўнди. Авиакомпаниянинг билдиришига кўра, рейс техник йўналишда бўлиб бу сафар йўловчи ташилган эмас.
Душанбе билан Тошкентнинг орасидаги йўловчилар қатнови тўлиғи билан 20 февралда ишга киради.
Рейс қишнинг охиригача бир ҳафтада бир марта — душанба куни, ёзда эса бир ҳафтада икки марта — душанба ва пайшанба кунлари қатнайди.
Ўрта ҳисоб билан икки шаҳар орасидаги учиш вақти 45 дақиқага тенг. Бир томонга чипта баҳоси 150 долларга яқин.
Икки ўлка орасидаги қатновни енгиллаштиришдан ташқари авиакомпаниялар Тошкент ҳаво майдонидан бошқа ўлкаларга транзит қатнови орқали учиш географиясини кенгайтира олишади.
Тожикистон билан Ўзбекистон орасидаги авиақатновлар 1993 йили тўхтаб қолган. Ўхшаш тарихи, маданиятига қарамасдан икки ўлканинг алоқаси СССР қулагандан кейин совуқлашган эди.
Икки ўлка орасидаги “совуқ урушга” Тожикистон ўлкадаги электр танқислиги масаласини ҳал қилиш учун Роғун ГЭСини қуришни режалаштиргани бир сабаб бўлган.
Бироқ ўзбек ҳукуматига Тожикистон ўз ҳудудида сувнинг кўламини кўпайтириш билан чекланмай, Ўзбекистонга Амударё орқали келаётган оқимни ҳам назорат қилмоқчи бўлгани ёқмаган.
Авиақатнов йўлга қўйилганига қарамасдан, икки ўлка орасида ҳамон виза тизими ишлайди, уларнинг чегараси миналанган бўйича туради.
Ўзбекистондан ташқари Тожикистон билан Россияда ҳам 2016-йилнинг ноябрида Россиянинг айрим ҳудудларига авиақатнов уюштириш тўғрисида келишишган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова