ОТБ «коррупция схемалари» сабабли сув билан билан таъминлаш дастурини молиялашдан бош тортди

634

Қирғизистоннинг аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш системаси лойиҳалаш вақтидаги «коррупция схемалари» ва хатолар сабабли Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан молиялаштирилмайди. Бу ҳақда премьер-министр Сооронбай Жээнбеков билдирди.

Жээнбеков ОТБ томонидан сув қувурларини қайта таъмирлашга ажратилган маблағ нотўғри бўлиштирилди деб билдирди. Унинг сўзларига кўра, таъмирланган сув қувурлари эрта ишдан чиқмоқда.

Премьер-министр молиялаш амалга оширувчилар билан лойиҳачилар йўл қўйган «қўпол хатоларни» ва «коррупция схемалари» сабабли тўхтатилди деб ҳисоблайди.

«Осиё тараққиёт банки аҳоли истиқомат қилувчи пунктларни сув билан таъминлаш бўйича ҳамкорликдан номаълум муддатгача бош тортди, маблағ ажратишни тўхтатди», — деди у.

Жээнбеков Қирғизистондаги учинчи киши тоза сувга зор эканлигини, тоза сув билан таъминлаш масаласи ўлканинг 390 қишлоғида ҳал қилинмаётганини айтди.

«Ҳозирги кунда кўплаган объектлар – сув қувурлари 10-15 йилга етмай ишдан чиқмоқда. 2001-2014-йиллари ташқи ҳомийларнинг маблағи ҳисобига қурилган сув қувурлари, уларнинг техник ҳолати ва таъмирланиши қишлоқ ҳукумати томонидан назорат қилинмайди, уларга сифатли хизмат кўрсатилмаган», — деди Жээнбеков.

У иқтисодий жиноятлар билан курашиш бўйича давлат хизмати мусъулиятсиз кишиларни топиб, жавобгарликка тортишни топширди.

Муаллиф: Сезим Канибекова

Сурат: Дмитрий Мотинов