Буюк Британия парламенти Евроиттифоқдан чиқиш бўйича қонун лойиҳасини қўллади

540

Британия парламентининг қуйи палатаси учинчи ва сўнги ўқишида ўлканинг Евроиттифоқдан чиқиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини ёқтирди. Агар бу актни парламентнинг олий палатаси ҳам қўлласа, «брекзит» — Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёни — расмий бошланади.

Британия парламентининг қуйи палатаси бўлган жамоатчилик палатаси сўнги учинчи ўқишда Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши тўғрисида акт қабул қилди.

Ҳукуматнинг Евроиттифоқдан чиқиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини 494 депутат қўллаб, 122си қарши чиқди.

Сўнги овоз беришдан олдин бўлган дебатда парламент бир неча ўзгартиришни, унинг ичида ўлка иттифоқдан чиқиб кетгандан кейин ЕИ фуқароларининг Буюк Британияда қолавериш имкониятини муҳокама қилган. Бироқ ўзгартиришлар қабул қилинмади.

Парламент қўлловидан ташқари Евроиттифоқдан чиқиш тўғрисидаги акт лоррлар палатаси — ўлка парламентининг олий палатаси томонидан ҳам ёқтирилиши керак.

Агар олий палата ўлканинг ЕИдан чиқиши тўғрисидаги актни қўлласа, Британиянинг премьер-министри Тереза Мей «брекзит»ни, ўлкани Евроиттифоқдан чиқиш жараёнини расмий бошласа бўлади.

Қонун лойиҳаси мартнинг бошида ЕИ саммити бошлангунга қадар ёқтирилади деган таҳмин бор.

Сурат: The Independent
Сурат: The Independent

Буюк Британиянинг Евроиттифоққа аъзолиги тўғрисидаги референдум 2016-йилнинг 23-июнида бўлган. Референдумга Буюк Британиянинг ва Ҳамдўстлик ўлкаларининг — Британия доминионларининг фуқаролари, шунингдек чет ўлкада яшаётган британияликлар иштирок этган.

Референдумнинг натижаси бўйича фуқароларнинг 51,89 фоизи «брекзит» учун овоз берган. Расмий маълумотлар бўйича референдумга иштирок этиш 72 фоизни ташкил қилган — бу сўнги ўн йил учун рекорд кўрсаткич.

Референдумдан кейин «брекзит»га қарши чиқиб келган собиқ премьер-министр Дэвид Кэмерон хизматдан бош тортган.

Қизиғи шундаки, 2013-йили Кэмерон ўзи Британиянинг Евроиттифоқда бундан кейин аъзо бўлиш-бўлмаслиги тўғрисида умумий халқ референдумини ўтказишни таклиф қилган эди. Ўз ташаббусини у Евроиттифоқда реформа олиб бориб ёки Британиянинг аъзолик шартларини ўзгартиришни кўзлагани билан асослаган эди.

Британ жамоатчилиги референдумдан олдин иккига бўлиниб қолган. Халқнинг ярми Евроиттифоқдан чиқиш ғоясини қўлласа, қолган ярми қарши чиққан. Сиёсий арболарнинг фикри ҳам иккига бўлиган. «Брэкзит»ни қўллаганлар ЕИда аъзо бўлиш ўлкадаги иқтисоднинг ўсишини кечиктириб, ўлка чегарасини назоратга олишини чеклайди деб ҳисоблашади.

Британиянинг ЕИдан чиқишига қарши бўлган фуқаролар унга аъзо бўлиш аксинча, иқтисодий ўсишга шароит яратади, сабаби Европа ўлкаларига ўз товарларини сотиш енгил бўлади деган фикрда эди.

«Брэкзит» деган сўзни («Britain» — «Британия», ва «Exit» — «чиқиш») 2012-йили июнда британ аналитика маркази ўзининг твиттер-аккаунтида фойдалангандан сўнг у қўлана бошлаган.

Бу сўз билан Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишини белгилай бошлашган. Кейин бу сўзни Буюк Британиядаги оммавий ахборот воситалари илиб кетишган. «Брэкзит» сўзининг акси «бремэйн» («Britain» — «Британия», ва «Remain» — «қолиш») бўлган.

Муаллиф: Метин Жумагулов