Махсус хизмат журналист Зулпукар Сапановнинг уйида тинтув олиб бориб, сўнгра сўроқ қилди. Бу воқеа диний арбоблар унинг «Кыдыр Санжырасы» китобида диний низони кўргани сабаб бўлди.
Сапанов унинг «Кыдыр Санжырасы» китобининг қисмлари бир неча нашриётларда чиққандан кейин унинг уйини миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг ходими «диққан билан» тинтиб чиқишганини билдирди.
«(Бу китобдан) олинган материаллар газетада эълон қилинган. Шу сабабли кеча МХДҚ ходимлари менга келиб, уйдан компьтер билан китобларни олиб кетишди», — деди у.
Сапановнинг сўзларига кўра, у ақлли Ҳизр худо дегани учун бир неча диний ходимлар уни судга бериб, МХДҚга мурожаат қилишган.
«Улар Ҳизр худоми, Аллох эса шайтонми деб савол берганим учун айблашмоқда. Улар излаётган ҳеч қандай диний низо йўқ. Мен журналист қатори айтишга ҳуқуқим бор, савол беришга, жавоб беришга ҳам ҳаққим бор», - деб ҳисоблайди у.
Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг матбуот котиби Максат Атабаев китобдан олинган парчаларнинг нашр қилиниши ислом қадриятларини камситишини айтди.
«Материалда ислом қадриятларини ва улуғларни масхаралаган жойлар бор. Муҳими Ҳизр доно ва ҳаёлий бўлган. У оддий одам бўлган, бироқ Сапанов китобида уни худо деб атаган. Ҳизрни худо дейиш исломда катта гуноҳ […]», — деди Атабаев.
У бундай билдирувлар диний низоларга олиб келади деб ҳисоблайди.
Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш қўмитасининг раҳбари Адил Турдукулов махсус хизматнинг ҳаракатлари аксинча, китобдан нашр қилинган парчаларга, китобнинг ўзига жамоатчиликда қизиқишни юзага келтиради деган фикрда.
«Агар бундай тинтув, судга чақириш бўлмаганда, телефонларни тортиб олиш бўлмаганда бу мақолани ҳеч ким эслаб ҳам қўймас эди. У [газетанинг] орқа саҳифасида бўлган. МХДҚ ходимларининг ҳаракатлари аксинча, [китобда айтилган] фикрларни тарқатишга ҳисса қўшган», — деб ҳисоблайди у.
Турдукулов мақолалар учун журналисларни тинтув қилишда махсус хизмат «нотўғри» мақсад қўяди деб ҳисоблайди.
У шунингдек, сўроқнинг беш соат давом этиши қонунни бузиш эканлигини билдирди.
МХДҚнинг ўзи бу вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова