Жалолобод ва Баткен аэропортларининг ёнида 20 бино ноқонуний қурилган

593

Транспорт прокуратураси Баткендаги ва Жалолободдаги аэропортларнинг ёнида 20 бино ноқонуний қурилганини аниқлади. Бу бинолар бошқа ерга кўчирилади ёки бузилади.

Прокуратуранинг билдиришича, маҳаллий ҳукуматдагилар Баткен ва Жалолобод аэропортларининг учиб-қўниш майдонларига яқинг ҳудудларда иморатларни қуришга ерларни “ноқонуний” бўлиб беришган. Бу ерларда 20 бино қурилмоқда.

Самолётларнинг учиб-қўниш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Давлат экотехинспекцияси ноқонуний қурилган биноларни ё кўчириш ёки бузиши керак бўлади.

Прокуратура маълумотига кўра, Жалолобод ҳамда Баткен аэропортлари 1970 йиллардан бери ишлаб келганига қарамай мазкур шаҳарларнинг бош режасига киргизилмаган.

Шаҳар етакчилари аэропортларни бош планга киргизиб, уларнинг режага мувофиқ кенгайтирлишини ҳамда учиб-қўниш майдонининг узайтирилишини ҳисобга олиши керак.

«Боинг-747» юк ташувчи самолёти 2017 йили 16 январда “Манас” аэропортининг ёнидаги Дача-СУ қишлоғига қулагандан кейин, Қирғизистондаги шаҳарларнинг аэропортлари текширила бошланган. Самолёт ҳалокатидан 39 киши ҳалок бўлган — уларнинг тўрт нафари экипаж аъзолари.

Ҳукумат бузилган уйларнинг ўрнига бошқа ҳеч нарса қурмаслигини билдирирди.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Бексултан Амантур уулу
Бош сурат: Баткен аэропорти