Бош прокуратура Алмазбек Атамбаевнинг 2013 йилги нутқи туширилган YouTubeдаги видеони ўрганиб чиқди. Монтажланган роликда “фактларни бузиб кўрсатиш” ҳамда президентни “обрўсизлантириш” бор экани аниқланган.
Видероликларни Юстиция министрлигининг қошидаги Суд экспретизалар маркази ҳамда Фанлар академиясининг Философия ва сиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар институти ўрганиб чиққан. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, YouTubeдаги монтажланган видео давлат раҳбарини “обрўсизлантиради”.
Видеодо Атамбаевнинг 2013 йили Юқори Норин ГЭС каскадининг очилишида сўзлаган сўзи келтирилган.
Видеонинг асл нусхаси:
Ron Stoparic номидан фойдаланувчи шахс 2013 йилнинг 5 августида эълон қилган видеода Атамбаев мазкур сўзларни айтаётгандек бўлади: «Норинликлар молчисизлар, мана қўйсизлар».
Монтаждалган видео:
Бош прокуратуранинг билдиришича, асл нусхада президент “Мана норинликлар молчисизлар. Агар қўйхона йигирма йил тозаланмаса, унинг қийини бир кунда тозаласа бўладими?” — дейди.
Бош прокуратура билдирганидек, айрим ОАВлари видеодаги “молчисизлар” деган сўзни “молсизлар”га айлантириб монтаж қилиб олган.
Мутахассисларнинг айтишича, контекстдан узиб олинган сўзлар ва бузилган жумлалар президент тўғрисида “салбий фикр” пайдо қилиши мумкин.
«Бундан ташқари, монтажланган видеода ҳамда унга таяниб ёзилган мақолаларда фойдаланилган айрим сўзлар ҳудудлар аро низо қўзиш харакатларини ўз ичигаолади, — деган хулосасини чиқаради бош прокуратура.
Прокуратура ишга алоқадор барча материалларни Миллий хавфсизлки бўйича давлат комитетига ўтказиб беради, охирги маҳкама бўлса ролик бўйича «процессуал қарор чиқариши керак бўлади».
Видеони текшишга Темирлан Ормуковнинг Атамбаевни танқид қилиб ёзган шеъри сабаб бўлган, у шеърида мазкур видеодаги президентнинг сўзларига таянган.
МХДХ Атамбаевни танқид қилганларни текширмоқда
Ижтимоий тармоқларда Атамбаевни танқид қилганларни Бош прокуратура ҳамда махсус хизматлар бунга қадар ҳам текшириб, сўроққа олиб келишган.
Январнинг бошида президентга қарашли КСДП партиясининг депутати Ирина Карамушкинанинг саволи бўйича МХДХнинг раҳбар ўринбосари Болот Суйүмбаев фэйсбукда президентни танқид қилганлар рўйхатини келтирган.
Қўлланувчиларнинг фикрича эса уларнинг сўз эркинлиги чекланмоқда, айримлар эса Атамбаевни танқид қилмаганларини айтиб, рўйхатда уларнинг исмлари киргизилганидан хайрон қолишганини билдиришган.
Бунга қадар, 2016 йилнинг декабрида, Атамбаевга бағишланган сатираси учун Иссиқкўл вилоятининг турғунини МХДХ тергов қилган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова