Сариев президентлик учун ўз номзодини қўяди

573

Собиқ премьер-министр Темир Сариев 2017 йилдаги президентлик сайловига қатнашишини билдирган биринчи қирғиз сиёсатчиси бўлди. У ҳозирдан давлатни ривожлантириш дастурини тузиб, Конституцияни ўзгартиришга ваъда қилди.

Собиқ ҳукумат раҳбари Темир Сариев 2017 йилнинг кузида ўтувчи президентлик сайловида номзодини қўйишга тайёрланмоқда.

Ўз қарорини Темир Сариев 4 февралда «Ак Шумкар» партиясининг йиғинида билдирди.

Сариев президентликка сайланса коррупция билан кураш бошлаб, саноат ишхоналарини ишга киргизишга ваъда берди.Бундан ташқари, у Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда.

«Собиқ премьер-министр Конституциянинг камчиликларини кўрсатиб, партия Конституцияга янги ўзгартиришларни киргизиш бўйича ташаббус билан чиқишини билдирди. Темир Сариев парламентнинг ярми партия рўйхати бўйича, кейинги ярми ўз номзодини кўрсатганлардан тузилиши керак деб ҳисоблайди”, — деб ёзати «Азаттык» радиоси.

Темир Сариев — ҳозирча президентликка талабгор бўлган ягона сиёсатчи.

Аввал қирғиз ОАВларида президентлик хизматига парламентнинг собиқ спикери ҳамда солиқ хизматининг собиқ етакчиси Акматбек Келдибеков ўз номзодини кўрсатиши ҳақида маълумот пайдо бўлган.

Бошқа номзодлар номаълум

Темир Сариев — Қирғизистоннинг нуфузли сиёсатчиларидан бири. Унинг энг юқори амал чўққиси 2015-2016 йиллари эгаллаб турган премьер-министрлик ўрни бўлган.

Унга қадар у молия минстри, парламент депутати ҳамда 2010 йилдаги революциядан кейинги ўлкани бошқариб турган Вақтли ҳукуматнинг аъзоларидан бири бўлган.

Сариевнинг премьерлик хизматига 2016 йилнинг бошида Балиқчи-Корумду йўл қурилиши атрофидаги можаро соя солган.

Лицензияси бўлмаган «Лонг Хай» ширкати  йўл қурилиш бўйича тендерни ютиб олгани маълум бўлгач, унга ҳукумат дарров транспорт минстри Аргинбек Малабаевни айблаган, аммо у бу ишларга Сариевнинг ўзини ҳам алоқаси бор эканини билдирган.

Сариев Хитой ширкатининг манфаатларини ҳимоя қилганидан тонса ҳам, хизматини топшириб, ҳозирги премьер Сооронбай Жээнбековга ўрнини бўшатиб берган. .

Муаллиф: Александра Титова