"Лайк" учун қамаш, фэйсбукдаги пост учун депортация ҳамда МХДХнинг сайтини бузиш. Қирғизистон интернетда "қисман эркин" давлат

701

Freedom House халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти интернетдаги эркинлик тўғрисидаги йиллик маърузасини эълон қилди. Унга ишонсак, Қирғизистон интернетда анча либерал ва «ярим эркин». Интернетда эълон қилинган материаллар учун жавобгарликка тортиш бўлганлиги сабабли «ярим эркин» деган баҳо берилган.

Freedom House халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилти мутахасисларининг фикрича, 2016-йили ҳолат ночорлашгани билан интернет Қирғизистонда сўз эркинлиги ҳукм сурган муҳит бўйича қолган.

Амалдорларни танқид қилган материаллари учун журналистларни ва оддий фойдаланувчиларни судга берган ва улар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг назарига тушган вазиятлар кўпая бошлади.

Экспертларнинг фикрича, ҳукумат сиёсий фаол фойдаланувчиларни кучли назоратга олган.

Қирғизистоннинг интернетдаги «ярим эркинлиги» нимада сезилади?

Жавобгарликка тортиш

Турли сайтларда ва ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдирганлиги учун журналистларга, фаолларга ва оддий фойдаланувчиларга жарималар солиниб, судга чақирувлар келмоқда. Қамоққа олган ҳолатлар ҳам бўлди. Freedom House ташкилотининг маърузасида бир неча мисол келтирилади.

Журналистга босим ўтказиш

Дайирбек Орунбеков
Дайирбек Орунбеков

Журналист Дайирбек Орунбеков 2015-йили ўз мақоласида 2010-йилдаги миллатлар аро низолар чиқишига президент Алмазбек Атамбаев айбдор деб ёзган. Мақола журналистга тегишли Maalymat.kg интернет-порталида эълон қилинган эди.

Бош прокуратура президентнинг «шаънига путур етказгани учун» Орунбековни судга берган. Суд қарори билан журналист Атамбаевга ики миллион сом тўлаб бериш мажбурияти юкланган. Бироқ журналист суд қарорига рози бўлмаган, ўзини айбдор эмаслигини айтиб, президентга шунча миқдорда пул бера олмаслигини билдирган.

2016-йилнинг январида энди журналист ўзини шаънига доғ туширгани учун президентни судга бериб, бир сом тўлаб беришини талаб қилган.

2016-йили ёзда Орунбеков муҳаррирлик қилган Maalymat.kg сайти ёпилган эди. Энди журналистнинг ўзига суд қарорини бажармаганлиги учун жиноий иш қўзғалган.

«Ёқди» учун жазо

Абдулло Нурматов
Абдулло Нурматов

2016-йиои май ойида Ўш вилоятининг Қорасув қишлоғининг яшовчиси Абдулло Нурматов «Синфдошлар» («Одноклассники») ижтимоий тармоғида судланган диний арбоб Рашод Камаловнинг мақоласига «Ёқади» белгисини қўйгани учун қамоққа олинган.

Қўлга олинган боланинг адвокати билдирувига кўра, Нурматовнинг ишини кўриб чиқишда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва суд томонидан «қонунбузарликлар» бўлган, «адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилиб», «қийноқларга солинган».

Нурматовнинг сўзларига кўра, тергов ишлари вақтида махсус хизмат вакиллари айбни тан олдириш учун уни калтаклашган.

Натижада, «экстремистик руҳдаги материалларни сақлагани ва тарқатгани учун» уни шартли равишда бир йилга кесишган.

Чучуқ учун депортация

Майкл Макфит
Майкл Макфит

Freedom House ташкилотининг мутахассислари «Кумтор» конида пайвандчи бўлиб ишлаган Майкл Макфитга боғлиқ воқеани ижтимоий тармоқда сўз эркинлигига босим ўтказиш қатори қарашади.

2016-йилнинг январида Британия фуқароси фэйсбук ижтимоий тармоғида дастурхонни расмини эълон қилиб, ундаги қирғиз миллий таоми чучуқни «от аъзоси» деб масхаралаган. Маҳаллий ходимлар «Кумтор»нинг ҳовлисида иш ташлаш уюштириб, Макфитни жазолашни талаб қилишган.

Чучуққа боғлиқ хазили учун чет эллик фуқаро Жети-Огуз РИИБига қамоққа олиниб, кейинчалик ўлкадан чиқарилган. Унинг ижтимоий тармоқдаги материали низони қўзғатади деб баҳоланган.

Майкл Макфит ўз материалини олиб ташлашга ва қирғиз халқидан кечирим сўрашга мажбур бўлган. Шу билан бирга суратидаги бошқа одамларни «бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб қўшимча қилган.

Танқид учун калтаклаш

Турат Акимов
Турат Акимов

2016-йилнинг февралида «Деньги и власть» газетасининг бош мухаррири Турат Акимовни уйини ёнида калтаклаб кетишган. ОАВлари бу воқеани уни ҳукуматни танқид қилган материаллари билан бағлашган.

Акимовга ҳужум факти бўйича «Бебошлик» моддасига асосан жиноий иш қўғалган.

Акимовнинг сўзларига кўра, уни ўша вақтда ИИМнинг етакчиси бўлган Мелис Турганбаев калтаклатган.

«Мелис Токтомамбетович [Турганбаев], мени ўлдиришга топшириқ берган одам сиз эканлигингизга мен 99 фоиз ишонаман», — деб мурожаат қилган у министрга журналистлар учунберган пресс-конференцияси вақтида.

ИИМнинг матбуот котиби министрга нисбатан айтилган айбловларни «бўлмағур гап» деб баҳолаган.

Қирғизистондаги сайтларни ва блогларни ёпиш

Мутахассисларнинг фикрича, Қирғизистонда МДҲга кирган бошқа ўлкаларга нисбатан экстремистик руҳдаги сайтлар кўпроқ ёпилади.

2016-йилнинг биринчи ярмида 30 сайт ёпилган, уларнинг мазмуни миллий ва диний низони қўзғатади деб топилган. Масалан бу, «Хизб-ут-Тахрир» радикал ислом гуруҳининг материалларини ташкил қилган сайтлар.

Қирғиз ҳукумати ҳозирча интернетда ОАВларнинг материалларини жойлаштиришга тўсқинлик қилиш мумкин «асосан иқтисодий чекловларни» киритиш керак.

Шунга қарамай, қирғиз блогосфераси ночор ривожланганини мутахассислар теъкидлашди. Namba.kg жана Diesel.elcat.kg каби кам сондаги машҳур блог-хостинглар бор.

Kloop.kg маълумот порталининг тарихида ҳам уни ёпиш ҳаракатлари бўлган. 2004-йили сайтни бир неча ҳафтага ёпишган. Унга «Ислом давлати» террористик гуруҳининг лагерларида шуғулланаётган қозоқ йигитлари тўғрисида видео материалнинг эълон қилиниши сабаб бўлган.

Kloop.kgдан ташқари «Фергана» маълумот агентлиги ҳам ёпилган эди.

Қирғизистонга интернет асосан қозоқ провайдерлари орқали келганлиги сабабли Қозоғистонда ёпилган сайтлар баъзан Қирғизистонда ҳам очилмай қолади. Бир вақтлар мана шундай нарса «Жонли журнал» («Живой журнал») бўйича сезилган, ҳозир у қулай.

2015-йилнинг февралида миллий хавфсизлик қўмитаси сайтларни суднинг қарорисиз ёпишни таклиф қилган, бироқ фуқаролар жамияти бу таклифни танқид қилгандан кейин бу қабул қилинмади.

Давлат сайтларига кибер ҳужумлар

Хакерларнинг қирғиз сайтларига кибер ҳужумлари кам эмас. 2016-йили икки мана шундай ҳужум кузатилди.

Ёзда хакерлар мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасининг (МДҚ) ва миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) сайтларини бузишган.

Хакерлар топилмади. МХДҚнинг сайти қайта тикланди, МХДҚнинг сайти эса ҳамон ишламайди.

Қирғизистон 2012-йилдан бери «ярим эркин» категориясини олади.

Ҳолатни яхшилаш учун аҳолининг интернетга етишининг ночорлиги сабабчи бўлмоқда. Шаҳар билан қишлоқ жойлардаги фарқ катта бўлмоқда.

Бошқа ўлкаларнинг интернетдаги эркинлиги қандай?

Қозоғистон

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маърузасига кўра, Қозоғистонда интернетга авторитар ҳукуматнинг таъсири кучли.

Интернет-сайтлар чекланади, фойдаланувчилар эса ижтимоий тармоқдаги фикрлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ёпиш ҳуқуқи бир нечта давлат органларига берилган, бундан ташқари «миллий хавфсизлик сертификати» қабул қилинган. Ҳукуматнинг билдирувида, «халқаро терроризм, болалар порнографияси ва трансмиллий жиноятчилик билан курашишга» ёрдам берган бу дастур, мутахассисларнинг сўзларига кўра, бутун ташқи траффикни назорат қилишга имкон беради.

Интернет-эркинлиги Қозоғистонда олти йилдан бери пастламоқда.

Ўзбекистон

Ўзбекистондаги интернет, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, дунёдаги энг кучли назорат қилинганларнинг қаторига киради. Давлатлар аро интернет — шлюзларни UZTELECOM оператори орқали назорат қилади.

2015-йилнинг июлидан бошлаб айрим ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар бу ўлкада очилмайди, ҳукуматга ёқмаган журналистлар эса ўлкадан чиқиб кетишга мажбур бўлишади.

Ўзбек ҳукуматининг фикрида баҳсли дейилган маълумотларни жамлаган сайтлар ёпилиб, материалларнинг муаллифлари судланиши мумкин.

Интернетнинг тезлиги паст — 8 Мбитдан ошмайди. Алоқанинг сифати ночор, ўчиришлар кўп бўлади. Мобил технологияларни мактабларда ва университетларда фойдаланишга чекловлар киритилган.

Россия

Freedom House ташкилотининг маърузаси бўйича интернет Россияда эркин эмас. Бунга сабабларнинг бири — Россияда қабул қилинган терроризмга қарши қонунлар, масалан Яроваянинг қонуни. Бу қонун фойдаланувчилар тўғрисида маълумлт олишга йўл очади.

2016-йили Россияда интернетда эълон қилинган материаллари учун бир неча ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари қамоққа олинган. Айримлари кесилди, қолганлари эса кучли қувғинга учрашди.

Россияда интернетнинг эркинлиги сўнги йилларда ночорлашиб бормоқда. Ҳукумат танқидни эшитгиси келмайди, мустақил давлат интернет-агентликларига иқтисодий ва ҳуқуқий босим ўтказилади.

Муаллиф: Александра Титова