Қирғизистондаги истеъдодликлар мактабининг ўқувчилари илмий ишларини халқ олдига олиб чиқишди. Уларнинг кашфиётларидан келажакда қишлоқ хўжалигида, йўл қурилишида, тиббиётда, билим беришда ва бошқа тармоқларда фойдаланиш мумкин.
Материалнинг асл нусхаси ««Настоящее время» сайтига чиққан. Муаллиф — Шавкат Тургаев.
Ўз ихтиросини 11-синф ўқувчиси Филипп Шевченко Қирғизистонннинг ночор йўлларини ўйлаб ихтиро қилган: «Бу мослама йўлнинг рельефининг харитасини тузишга йўналтирилган. Бу маълумотлар асосида қайси ерни таъмирлаш учун асфальтнинг зарур миқдорини билса бўлади».
Унинг «Direct slide» («бевосита сирпаниш») деган ғилдиракли мосламаси рельефнинг энг майда чуқурларини топишга мослашган. Филипп Шевченко олинган маълумотлар компьютернинг экранига чиқишини кўрсатди:
«Ҳозир биз машина ҳаракатини кузатамиз. Машина нотекис жойни кўрса, барчасини харитадан белгилайди».
10-синф ўқувчиси Бегайим Сатарова боғбонлар учун «ақлли иссиқхона» ўйлаб топди – уни турли қурилмалар, ҳарорат ва намликни билдирувчи мосламалар билан таъминлаган. Бироқ асосий нарсаси – сув помпаси.
У ўсимликни суғориш керак деган сигнал олганда уни ўзиёқ суғориб қўяди. Жўякда укроп уна бошлади, деб мақтанди Бегайим:
«Бундай иссиқхона вақти оз кишилар учун чиқарилган, масалан улар командировкага кўп кетишса, чет ўлкага кўп чиқишса ёки ўсимликларга қараш учун вақти бўлмаса иссиқхона барчасини улар учун бажаради».
Ўнинчи синф ўқувчиси Валя Жердева кўриш қобилияти паст бўлганларнинг ҳаётини енгиллаштирмоқчи бўлди. У кўзи ожизлар учун таёқ чиқариб, уни «Жарганат» деб атади. Уч ультратовуш у ёки бу тўсиқ ҳақида сигнал беради:
«Одам кетяпти дейлик. Унинг олдидан тўсиқ чиқади. Шунда таёқ дарров овоз чиқара бошлайди. Демак, уни олиб қўйса овози тўхтайди».
10-синфдаги ёш ихтирочи Даша Кожевникова спортчиларга ва шифокорларга фойдаси тегадиган чўнтак пульс датчигини ўйлаб топди. Мослама ишламоқда, бироқ уни яна мукаммалтириш керак, дейди Даша.
«Бугунги кунда робот техникаси жуда фаол. Болаларнинг ғояларини доим кўрсаткинг келади, – дейди информатика ўқитувчиси Елена Клепачева. – Мақсадалар ва вазифалар – уларнинг лойиҳаси фаол бўлиши учун улар қандайдир фойда олиб келиши керак. Информатика мактабда ишнинг натижаси тайёр самарали бўлган ягона дарс бўлса керак».
Бишкекнинг физика-математика мактаб-лицейининг ўқувчилари ўлкада энг яхшилар қаторида деб ҳисобланади. Уларнинг ўйлаб топган қурилмалари бир неча марта халқаро танловларда совриндор бўлган. Бу болаларнинг кўпи яқин орада бутун дунёга танилади.