Бишкек марказида икки кит тасвирланган граффитини оқ ранг билан бўяб қўйишди. Би неча соат аввал Бишкек ШИИБи бу граффитини «ўлим гуруҳлари»га боғлиқлигини текшираётганини билдирган.
1-февраль куни тунда номаълум одамлар DOXA рассомлар гуруҳининг арт-лойиҳасини — Чуй ва Панфилов кўчаларининг кесилишадиги бинонинг деворида китлар тасвирланган 100 квадрат метрлик граффитини оқ рангли бўёқ билан бўяшган.
Бу воқеа «ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундаяпти» деб айбланган «ўлим гуруҳлари» тўғрисидаги муҳокамалар куч олганда бўлди. Бу гуруҳнинг иштирокчилари «ўйиннинг рамзи» қатори китнинг рамзларидан фойдаланишади.
ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казибаев Kloop.kgга милиция ходимлари бу граффитини текшириш учун тунда чиқишганини, бу текшириш бўйича қандай қарор қабул қилинганини у ҳозирча билмаслигини айтди.
«Ҳа, бизнинг ходимлар бу граффитини текширгани кетишган, бироқ китларни ким бўяганини мен билмайман. Текширув натижасини менга айтишмади ҳали», — деди у.
Граффитининг муаллифи, рассом Сергей Келлер ўз меҳнатини ҳимоя қилиб, у чизган китларнинг ҳеч қандай ўйинларга алоқаси йўқлигини айтди.
«Афсуски, биз ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз», — деди у.
Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш мавзуси интернетнинг қирғиз сегментида «Спутник» нашрининг мақоласидан кейин бошланган, унинг муаллифлари ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйин «Қирғизистонга етди» деб ёзишган.
Бироқ милиция Қирғизистонда интернетдаги материал сабабли ўз жонига қасд қилган ҳолат бўлмаганини билдирди.
Шунга қарамай, ИИМ интернетда «ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинларнинг тарқалишини» назорат қилишга ваъда берди, бироқ бу иш қандай амалга оширилиши номаълум.
Биринчи марта «ўлим гуруҳлари»нинг мавзуси Россиянинг «Новая газета» нашрининг мақоласида тасвирланган.
Мақолага кўра, бу «ўйиннинг» маъноси бўйича бундай гуруҳларнинг маъмуриятлари мактаб ўқувчиларини ўйинга чақириб, айрим бир хэштеглардан фойдаланиш билан ижтимоий тармоқларда кўк китнинг расмини қўйишни таклиф қилишади. Кейин улар мактаб ўқувчиларини турли топшириқларни бажаришга кўндириб, охирида ўз жонига қасд қилишгача олиб борган топшириқларни беришади.
«Новая газета»нинг материали журналистлар жамоатчилиги томонидан танқид қилинган. Ҳамкасблар мақолада ўз жонига қасд қилиш билан «ўлим гуруҳлари»нинг орасидаги сабаб ва натижаларга боғлиқлигини исботламаган деб ҳисоблашган.
Муаллиф: Александра Титова