№ 12-мактаб-гимназиясининг ўқувчиси бинонинг бешинчи қаватидан ўзини ташлаб юборди. Воқеанинг сабаби номаълум, милиция унинг «ўз жонига қасд қилишаг туртки ўйинларга» алоқаси бор-йўқлигини текширмоқда.
Бишкек ШИИБ мактаб ўқувчиси «Шарқ-5» кичик районидаги уйнинг бешинчи қаватидан ўзини ташлаганини хабар қилди. Милиция бу воқеани ижтимоий тармоқлар орқали ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган «ўлим гуруҳлари»га алоқаси бор-йўқлигини текширмоқда.
Бишкек милицияси ота-оналарга мурожаат қилиб, уларнинг фарзандларини ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатларига эътибор қаратишни — аниқроқ айтганда, у «Тихий дом» («Тинч уй») ўйинига ёки китларга боғлиқ гуруҳларга аъзо бўлган-бўлмаганини тушунтиришга ундади.
«Қуйидаги номлардаги гуруҳларга кирган-кирмаганини текширинглар: "Китлар юқорида сузишади" ("Киты плывут вверх"), "Мени 4.20да уйғотиб қўй" ("Разбуди меня в 4.20"), f57, f58, "Тинч уй" ("Тихий дом"), "Рина", "Ня пока", "Китлар денгизи" ("Море китов"), "Менга... ча 50 кун" ("50 дней до моего…"). Же #домкитов, #млечныйпуть, #150звёзд, #ff33, #d28, #хочувигру деган хэштеглардан фойдаланадими, кузатинг», — деб ёзади милиция.
Фан ва маориф министрлиги ота-оналарга қўл телефонларида «ота-онанинг назорати» иловасини киритиб қўйишни таклиф қилади — у боланинг кирган сайтлари тўғрисида маълумот олишга имкон беради.
Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш мавзуси интернетнинг қирғиз сегментида «Спутник» нашридаги мақоладан кейин бошланган, унинг муаллифлари ўз жонига қасд қилишга туртки бўлган ўйин «Қирғизистонга келди» деб ёзишган.
Бироқ милиция Қирғизистонда интернетдаги материаллар сабабли ҳеч ким ўз жонига қасд қилган ҳоллар бўлмаганини билдирди.
Шунга қарамай, ИИМ Интернетда «ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилишга ундаган ўйинларнинг тарқалишини» назорат қилишга ваъда берди, бироқ бу иш қандай амалга оширилиши номаълум.
«Ички ишлар министрлиги болалар ва ёшлар орасида ўз жонига қасд қилган вазиятларни вилоятлар, районлар (шаҳарлар) бўйича текшириб, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш бўйича иш олиб бормоқда», — деб билдирди милиция.
Биринчи марта «ўлим гуруҳлари»нинг мавзуси Россиянинг «Новая газета» нашридаги мақолада тасвирланган.
Мақолага келсак, бу «ўйин»нинг маъноси бўйича бундай гуруҳларнинг администраторлари мактаб ўқувчиларини ўйинга чақириб, айрим бир хэштеглардан фойдаланиш билан ижтимоий тармоқларда кўк китнинг расмини қўйишни таклиф қилишади. Кейин улар мактаб ўқувчиларини турли топшириқларни бажаришга кўндириб, шартларнинг охиргиси ўз жонига қасд қилиш бўлади.
«Новая газета»нинг материали журналистлар томонидан танқид қилинган. Ҳамкасблар мақолада ўз жонига қасд қилиш билан «ўлим гуруҳлари»нинг орасидаги сабаб ва натижалар алоқалари исботланмаган деб ҳисоблашган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Воқеа бўлган жойдаги сурат, «АКИпресс»