Ўтган йили аёлни боласининг кўз олдида мажбурлаган такси ҳайдовчиси қисқа муддатга қамалганининг сабаби — унинг фарзандлари бор ва аввал судланган эмас, деб айтилади жабрланган томоннинг адвокати қўлига олган ҳукмнинг нусхасида.
Балиқчида аёлни боласининг кўз олдида мажбурлашга боғлиқ воқеа Қирғизистонда жуда катта резонанс яратди. Сабаби жинсий зўравонлик бўйича айбланган такси ҳайдовчиси жуда қисқа муддатга, уч йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Жабрланган аёлнинг адвокати «Заноза» нашрига билдиришича, суд зўравоннинг икки нафар боласи борлигини, ўзи муқаддам судланмаганини жазони енгиллатувчи сабаб қатори қараган.
Адвокатнинг сўзларига кўра, у зўравонни жиноят кодексининг «Мажбурлаш» моддасининг иккинчи қасимига кўра жазолашни сўраган. Унга кўра жиноятни оғирлаштирувчи сабабга — аёлни зўрлаш унинг фарзандини кўз олдида бўлганлиги ва боланинг умрига хавф солганига — боғлиқ у 8 йилдан 15 йилгача эркидан ажратилади.
Бироқ, «Зўрлаш» моддаси бўйича озодликдан махрум қилишнинг энг кам муддати беш йил эканлигига қарамасдан, судья енгил ҳукм чиқарган.
«Судья […] "пастдан-паст" деган жазони қўллади. Бундай меъёр жиноят кодексида бор, бироқ бунга асос бўлиши керак. Асос қатори судья судланувчи икки боласи бор эканлигини, аввал судланмаганини сабаб қилди. Бироқ бу асос бўлолмайди», — деб ҳисоблайди номи ҳеч қаерда тилга олинмаган адвокат.
Зўравоннинг жазо муддатидан ярим йил олдиндан олиб қўйилди, сабаби у тергов изоляторида (ТИЗО) уч ой ўтирган, бу ерда бир кун икки кунга ҳисобланади. Шундай қилиб, у колонияда 2,5 йил жазо муддатини ўтайди.
Адвокат судланувчи томон муддатидан аввал шартли равишда озод қилишни илтимос қилади деб ҳисоблайди.
2016-йилнинг 29-июлида аёл беш ёшли боласи билан Иссиқ-кўл вилоятининг Балиқчи шаҳридан Бишкекка кетаётган бўлган. Такчи ҳайдовчиси уни боласининг кўз олдида мажбурлаган.
«Беш ёшли ўғлим ўша вақтда автомашинанинг ичида қолиб, қичқириб ётди. Зўравон шундан сўнг боламни автомашинадан улоқтириб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилсам, ўлдиришини айтиб кетган», — деб айтиб берган жабрланган аёл.
Жабрланган аёл зудлик билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилиб, жиноятчи келаси куни қўлга олинган.
Тон район прокуратураси жазони қисқа муддатга қарши арз қилиб, иш Иссиқ-кўл вилояти судига қайта кўриб чиқишга жўнатилган, янги ҳукмнинг чиқиш муддати ҳозирча номаълум.
Муаллиф: Метин Жумагулов
Сурат иллюстратив тарзда