Террорчилик билан курашнинг усули қатори қийноқни қўллаш, Мексика билан чегарада девор қуриш, соғлиқни сақлаш ислоҳатини тўхтатиш — президент бўлгандан бери Дональд Трампнинг дастлабки иш куни нимаси билан ёдда қолди?
Мексика билан чегарадаги девор
Трампнинг сайлов олдидаги асосий ваъдаларидан бири Мексика билан чегарага девор қуриш эди. У буни «буюк девор» деб атаб, унинг қурилиши учун Мексика ўзи пул тўлашини айтди.
Трамп президент бўлгандан кейин ўз сўзидан қайтмади. 25 январда у деворнинг қурилишини бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Янги сайланган президент бунинг заруратини Мексикадан АҚШга «ноқонуний муҳожирлар, зўравонлар, гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик» кириб келиши билан изоҳлаган.
Трампнинг эҳтимолий баҳоси бўйича деворнинг қурилишига 12 миллиард доллар кетади. Бироқ айрим экспертлар нархлар камайтирилган, лойиҳанинг қиймати бундан қиммат бўлади деб ҳисоблашади.
Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Трампнинг қарорини танқид қилиб, унинг ўлкаси девор қурилишига пул тўламаслигини билдирган. У Трамп президентликка номзод бўлган вақтда шундай билдирув қилган.
Обаманинг тиббий ислоҳатидан бош тортиш
Трамп ўзигача Барак Обама амалга оширган «Obamacare» тиббий суғурта тизимини бекор қилди. Бу тизим шарофати билан пулсиз кишилар тиббий суғуртага субсидия олишарди.
Бундай ислоҳатга йўл бериш учун давлат барча америкаликларга ҳақ тўланувчи тиббий суғуртани сотиб олиш мажбурий бўлган. Бу реформа вақтида 2010-йилдан бери 20 миллионга яқин америкаликлар тиббий суғуртага эга бўлишга эришган.
Республикачилар Конгрессда бир неча марта бу ислоҳатни тўхтатиш учун овоз беришган, бироқ сўнги босқичда президентнинг ветосидан ошиб ўтиша олмаган. «Obamacare» ислоҳатининг қаршилари унинг самарасизлигини айтиб, Обаманинг ўзини эса «социалист» деб аташган.
Тинч океани аро шерикликдан (ТАШ) чиқиш
Трамп имзолаган яна бир фармон АҚШнинг Тинч океани аро шерикликдан чиқиши тўғрисида бўлди.
Бу савдо иттифоқига Осиё-Тинч океани ҳудудининг 12 ўлкаси — Япония, Сингапур, Вьетнам, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Мексика, Перу, Чили, Малайзия ва Бруней киради. ТАШ шерикликка киргандавлатларнинг маҳсулотлари ва хизмат кўрсатиши учун барча божхона солиқлари бекор қилинган.
Трампнинг фикрича, АҚШ бу иттифоқ сабабли кўп иш ўринларидан айрилди. У ТАШдан чиқиш «меҳнат маоши яхши тўланадиган миллионлаган иш ўринларини тузади» деб ваъда берган. У АҚШнинг бошқа ўлкалари билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш бу иттифоқдан фойдалироқ деб ҳисоблайди.
ТАШ Обама сиёсатида Осиё давлатлари билан дўстлик муносабатларини мастаҳкамлашнинг асосий элементларидан бири эди.
АҚШ билан Канада орасида нефт қувурини қуриш
Трамп АҚШ «Keystone XL» ва «Dakota Access» нефт қувурларини қуришни қайта жонлантирувчи фармонни имзолади. Булар орқали Канададан чиққан нефт АҚШга келади, Трампнинг фикрича бу қурилиш тармоғида 30 минга яқин иш ўринлари тузилади.
Президент бўлган вақтда Обама бу қувурнинг қурилишига вето қўйган. У вақтда ҳиндуларнинг резервацияларида яшаган яшовчилар нефт қувури улар яшаган жойдаги экологияга зиён келтиришдан норози бўлишган.
Трамп ўз сўзларида уни ер юзини иссиқлик қоплаши ва экология масалалари ташвишлантирмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Аборт қилдиришни қўллаган нодавлат ташкилотларни молиялашни таъқиқлаш
Янги президентнинг кейинги қадами аборт қилдиришни қўллаган нодавлат ташкилотларни молиялашни таъқиқлаш бўлди.
Она-боланинг ўлими кўп рўйхатга олинадиган ўлкаларда миллионлаган аёллар нотижорий ташкилотлардан бўйдан олдириш бўйича ёрдам ва маслаҳат олишади. Бу ташкилот асосан АҚШ томонидан молиялаштирилади.
АҚШда аборт қилдиришни давлат томонидан молиялаштириш доимо таъқиқланиб келган, бироқ бу ҳукуматга кутилмаган ҳомиладан сақланиш ва аборт қилдиргандан кейин қайта тикланиш дастурларига пул ажратишга тўсқинлик қилмаган.
Бўйдан олдиришни молиялашни таъқиқлаш тўғрисидаги қонунни биринчилардан бўлиб республикачилардан президентликка сайланган Рональд Рейган 1984-йили киритган. Шундан бери бу ҳужжат ҳукуматдаги президентнинг қайси партиядан эканига яраша баъзан бекор қилиниб, баъзан эса қабул қилиб келинади. Обама бу қонунни бекор қилган демократларнинг охиргиси бўлди.
Муҳожирларнинг киришини таъқиқлаш
Трамп ноқонуний мухожирлик ва мусулмон ўлкаларидан келган муҳожирлар билан курашишга ваъда берган. Унинг айтишича, бу америкаликларни жиҳодчилардан сақлайди.
Унинг қочқинларни кўпини киритишни вақтинча таъқиқлаш ва Сурия, Ироқ, Эрон, Либия, Судан, Сомалининг ва Яманнинг фуқаролари учун виза беришни тўхтатиш тўғрисидаги топширмага қўл қўйиш нияти бор.
Маълумот манбааларининг айтишича, топширмаларнинг лойиҳаси тайёр ва чоршанба куни биринчи фармон имзоланиши мумкин.
ЭСТАМни қайта кўриб чиқиш
1994-йили Мексика билан Канада орасида тузилган эркин савдо бўйича Шимолий Америка келишуви (ЭСТАМ) ҳам Трампнинг назаридан четда қолмади.
У Канаданинг премьер-министри Жастин Трюдо ва Мексиканинг президенти Энрике Пенья Ньето билан учрашишни белгилади.
Олдиндан Трамп ЭСТАМни «ўзаро савдо тўғрисида АҚШ тузган энг ночор шартнома» деб баҳолаб келган. «Агар Канада билан Мексика америкалик ишчилар учун"холис шартномани" таъминлаш учун ЭСТАМни қайта кўриб чиқишга рози бўлишмаса, АҚШ бу шартномадан чиқади», — деб билдирди Оқ уй.
Унинг сўзларига кўра, янги келишув миллионлаган иш ўринларини қайта АҚШга қайтириб келишга имкон беради. Мексика президенти билан учрашув 31 январга режаланган, Канаданинг премьер-министри билан сўзлашув вақти ҳозирча номаълум.
Террорчилик билан кураш учун қийноқ
ABC канали билан бўлган суҳбатда Трамп террорчилик бўйича гумондорларни сув билан қийнашни ҳеч қандай уят иш эмас деб ҳисобламаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, разведка хизматининг олий даражадаги ходимлари бу усул сўроқнинг самаралилигини орттиради деган фикрга қўшилади.
Трамп ҳозирча махсус хизматларга сўроқнинг бундай усулларига рухсат бериш-бермаслигини ҳал қилмаган. У янги мудофаа министри Жеймс Мэттисти ва БЧБнинг (CIA) янги директори Майк Помпеону бундай ҳаракатларга халқаро ҳуқуқ қанчалик йўл беришини таҳлил қилишни сўради.
«Улар отишмоқда, Яқин Шарқда насроний бўлиб қолгани учун бизнинг — бизнинг ҳам эмас — фуқароларнинг бошини кесишади. Агар ИШИД биз ўрта асрлардан бери эшитмаган нарсаларни қилса — нима учун мен сув билан қийнашдан жирканишим керак?» — деди президент.
Сайлов жараёнида Трамп ғолиб бўлса, ўз махсус хизматларига террорчилик бўйича гумондорларни сув билан қийнашга рухсат бериши мумкин эканлигини айтган. Бироқ кучли танқидларга дуч келгандан кейин халқаро ҳуқуққа қарши келган буйруқларни бермаслигини аниқлаган эди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова
Асосий сурат: Flickr/Gage Skidmore.