«Тумар» ногирон аравачадаги раққосалар гуруҳи АҚШда 27 январда ўтувчи «Americas Got Talent» («Америкада қобилятлилар бор») танловига таклиф этилган. Бироқ уларга йўл ҳаражатлари учун маблағ етмаяпти.
Ногирон арвачадаги-раққослар гуруҳининг етакчиси Эрмек Кадиров Kloop.kgга билдиришича, АҚШга уч чипта олгани пул керак бўлмоқда.
“Виза олиш учун пулимиз кўп кетди, 1 минг 25 доллар, бугун уларни барчамиз олдик. Танловга беш киши кетяпмиз, икки кишининг чиптасига пул топдик. Энди яна уч кишига маблағ керак”, - деди у.
Кадировнинг сўзи бўйича танлов 2017-йилнинг 27-январида бошланади. Бироқ 24-январда учиб кетиш керак бўлганлиги сабабли ҳозирдан бориб келишга пул йиға бошлашган.
“Учиб борганимиздан кейин маҳоратимизни кўрсатиш учун болалар бир оз дам олиб, янги муҳитга кўникиш керак ”, - дейди у.
Гуруҳнинг болалари йўл ҳаққига ва АҚШда яшаш масалаларини ҳал қилишга ёрдам берадиган одамлар топилади деган умидларини билдиришди.
“Ёрдам берувчилар топилиб, биз юртимизни уят қилмай, америкаликларга ўз маҳоратимизни кўрсата оламиз деган ўйимиз бор. Балки кимдир Америкадаги ётоқ масаламизни ҳал қилишга ёрдам берар”, - дейди у.
«Americas Got Talent» («Америкада қобилиятлилар бор») — NBC телеканалидаги америкалик истеъдодлилар шоуси. Бу танловда ҳар йили турли ёшдаги раққослар, қўшиқчилар, фокусчилар, қизиқчилар ва бошқа қобилият эгалари ўз маҳоратларини намойиш қилишади. Танловнинг бош соврини — 1 000 000 доллар.
Бу туморчиларнинг Америкадаги танловга иккинчи марта иштирок этиш учун ҳаракати. Ўтган йили ҳам таклифнома келиб, маблағ етишмаслиги сабабли АҚШга боришолмаган.
Муаллиф: Александра Титова