Қозоғистонда сайтларга чўнтак телефонларининг рақамлари орқали авторизациялаш киритилмоқчи

786

Қозоғистонликлар ўзининг телефон рақамини қолдирсагина интернетда изоҳ қолдира олишади. Ўлка ҳукумати авторизация элни «ёзишдан олдин ўйланишга» ўргатади деб ҳисоблайди.

Қозоғистоннинг Инвестиция ва ривожланиш бўйича министрлигининг вакили Михаил Комиссаров интернет-сайтларда авторизациядан кейингина изоҳ қолдиришга руҳсат беришни режалаштираётганини билдирди.

Аниқроқ айтганда, қозоғистонликлар ўз телефон рақамини сайтда қолдирсагина фикр ёзиша олишади.

«Телефон рақамини киритсангиз сизларга коди бор СМС келади, шундан кейин изоҳ қолдирсангиз бўлади», — деди Комиссаров.

Унинг сўзларига кўра, бу усул «ахборот урушига ва миллатлар аро низони қўзғашни» тўхтатишга имкон беради.

«Маъмурий ёки жиноят туридаги қонун бузиш сезилса ҳуқуқ ҳимоячилари ишга киришади» — деб қўшимча қилди амалдор.

Миллатлар аро низони қўзғашга қарши курашнинг асосида интернет фойдаланувчилари сайтда телефон рақамини қолдиришга мажбурланадиганлиги тўғрисида «Маълумот ва коммуникация масалалари бўйича айрим қонун актларига ўзгартиришларни ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида» қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида айтилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов